09.10.2014

«Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари»

журналининг навбатдаги сони босмадан чиқди

Ҳар доимгидек журналнинг бу сонида ҳам жамиятни демократлаштириш, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва шу куннинг бошқа долзарб масалаларига оид мақолаларни ўқишингиз мумкин.

«Мустақиллик ва сиёсий партиялар» рукни остида мамлакатимиздаги тўрт сиё­сий партия раҳбарларига сўз берилган. Уларнинг ҳар бири бугунги ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабат билдиради, ўз партиялари фаолияти, бўлажак сайловларга тайёргарлик ишлари ҳақида фикр юритади.

Айниқса, Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси Ҳотамжон Кетмоновнинг «Кўппартиявийлик тизими — демократик ислоҳотларнинг муҳим омили» сарлавҳали мақоласида кўтарилган масалалар кўп­чиликда қизиқиш уйғотади, деб ўйлаймиз.

Унда Халқ демократик партиясининг амалга ошираётган ишлари билан биргаликда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ қабул қилинаётган қонунлар, бу жараёнда ЎзХДП фракциясининг иштироки ҳақида фикр юритилади.

Шунингдек, жорий  йил охирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига бўладиган сайловларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги аҳамияти, сайловга тайёргарлик кўриш ишлари, Халқ демократик партиясининг имкониятлари, сайловолди ташвиқоти бўйича сўз юритилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг «Эркин ва демократик сайловларни ўтказишни таъминлаш» сарлавҳали мақоласида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, халқаро ҳамда маҳаллий кузатувчилар ваколатлари, уларга яратилган имкониятлар, сайловларни очиқ, ошкора, адолатли ўтказишнинг қонуний асослари тўғрисида батафсил тушунча берилган.

Тошкент шаҳар прокурори Мирзоҳид Обидовнинг «Фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилиш тартиби», юридик фанлар доктори Зокир Ибрагимовнинг «Жиноятчиликнинг олдини олишга кенг жамоатчиликни жалб қилиш масалалари», Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети катта илмий ходими Ғанишер Маматовнинг «Ахборот сиё­сати ва инсон омили», Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Худоёр Мелиевнинг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш» номли мақолалари ҳам долзарб мавзуга бағишланганлиги билан аҳа­миятлидир.

Журналда инглиз ва рус тилларида эълон қилинган мақолалардан ҳам журналхонлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топиши мумкин.

 

Ўз мухбиримиз.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: