Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
04.10.2014

САЙЁҲЛИК

тинч ва осойишта юртда ривожланади

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ ­Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси очилиш маросимида Президентимиз ­Ислом Каримов сўзлаган нутқда билдирилган фикр-мулоҳазалар дунё ва юртимиз жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди.

Давлатимиз раҳбари нут­қида сайёҳлик ривожи бўйича бир неча муҳим омилларга эътибор қаратилди. Жумладан, сайёҳлик ривожи учун барқарор тинч­лик ва осойишталик таъминланиши, сайёҳлик ин­фраструктурасининг ривожланиши, соҳага мунтазам инвестициялар жалб этилиши масалалари ҳамда уларнинг аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш керакки, Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Бу соҳадаги ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон замонавий сайёҳлик инфратузилмаси ривожланган давлатлар қаторида ўз ўрни ва мав­қеига эга бўлди.

Айниқса, мустақиллик йилларда сайёҳлик инфратузилмасининг муҳим таркиби ҳисобланган ҳаво, темир йўли ва автомобиль йўли инфратузилмаси тубдан ислоҳ қилинди. Бу соҳаларнинг ҳуқуқий асослари яратилиб, такомиллаштирилиб келинмоқда. Давлат дастурлари асосида мазкур соҳалар ривожига мунтазам инвестициялар жалб қилинмоқда. Хусусан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси халқ­аро авиа­ташувлар бозорида муносиб ўрин эгаллади. Бугун Ўзбекистонда ўн битта халқаро аэропорт фаолият кўрсатмоқда. Замонавий ҳаво кемалари парки ва аэропортлар модернизация қилингани, парвозлар географиясининг кенгайгани, туризм соҳасини янада ривожлантириш, сайёҳларни юртимизга жалб этишда муҳим омил бўл­моқда. Айни пайтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан дунёнинг 50 дан зиёд шаҳарлари билан халқаро авиаташувлар амалга ошириляпти. Шунингдек, темир йўл ва замонавий автомобиль йўлларининг барпо этилаётгани ҳам мамлакатимизга келувчи сайёҳлар оқимининг мунтазам ошиб боришига хизмат қилмоқда. Масалан, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акция­дорлик компанияси томонидан сайёҳлик компаниялари талабига мувофиқ қў­шимча қатнов йўналишлари ва турли қулайликларга эга бўлган махсус поездлар ташкил этилмоқда. Сайёҳлар учун барча қулайликларга эга тез­юрар «Афросиёб» поездининг Тошкент-Самарқанд қатнови йўлга қўйилгани бунга ёрқин мисолдир.

Бундан ташқари, «Ўзбек миллий магистрали» таркибига кирувчи автомобиль йўллари тубдан реконструкция қилиниб, янги халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари барпо этиляпти. Бунда автомобиль йўллари бўйлаб кемпинглар, замонавий ёқилғи қуйиш шохобчалари, сервис хизмати объектлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан биргаликда сайёҳлик инфратузилмасини ташкил этувчи янги-янги замонавий меҳмонхоналар барпо этилмоқда, сервис хизмати тубдан такомиллашмоқда.

Туризм ривожи жойларда ижтимоий инфратузилманинг яхшиланишига, кўплаб янги ва барқарор иш ўринлари очилишига, нафақат савдо-иқтисодий, маданий-маърифий алоқалар юксалишига хизмат қилади. Туризм ривожланиши ЎзХДП дастурида ҳам алоҳида қайд этилган ва партиямиз электорати. Шунинг учун партиямиз мамлакатимизда туризм ривожини бутунлай янги поғонага кўтариш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди, бу соҳани ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилади. Келажакда ҳам халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари соҳага доир дастурлар самарали амалга оширилишига жиддий эътибор қаратиши режалаштирилмоқда.

 

Анвар БОЙҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси ўринбосари,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.



DB query error.
Please try later.