Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
04.10.2014

«ФУТБОЛИМИЗ КЕЛАЖАГИ» анъанавий турнирининг мамлакат финал босқичи якунланди

Мамлакатимиз болалар ва ўсмирларининг севимли мусобақасига айланиб улгурган «Футболимиз келажаги» анъанавий турнирининг финал босқичи пойтахтимиздаги «Жар» спорт-соғломлаштириш мажмуида бўлиб ўтди.

Маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида футболни янада оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган мусобақа уч ёш тоифасида – 9-10, 11-12 ва 13-14 ёшли болалардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан футбол жамоалари ғолиблик учун майдонга тушди.

9-10 ёшли болалар ўртасида Боғдод туманидаги Самарқанд маҳалласи жамоаси биринчи, Бухоро шаҳридаги Ашфор маҳалласи жамоаси иккинчи, Жомбой тумани Алишер Навоий номидаги маҳалла жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

11-12 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда Тўрткўл туманидаги Марказобод маҳалласи жамоаси бош совринни қўлга киритди. Пастдарғом туманидаги Синчи маҳалласи жамоасига иккинчи, Жиззах туманидаги Зиёкор маҳалласи жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

13-14 ёшли футболчилар ўртасидаги учрашувларда Сариосиё туманидаги Гулобод маҳалласи, Жиззах туманидаги Қатортол маҳалласи ва Наманган шаҳридаги Умид маҳалласи жамоалари ғолибликни қўлга киритди.

— Маҳалламизда уч мингга яқин аҳоли яшайди, — дейди Тўрткўл туманидаги Марказобод маҳалласи фаолларидан бири Улуғбек Ҳусайний. — Уларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади.  Маҳалламизда ёшлар спорт билан шуғулланиши учун барча зарур шароит яратилган. Бу эса уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида жуда қўл келаётир. Тўрт йилдирки, маҳалламиз ёш футболчилари мазкур турнирнинг финал босқичида мунтазам иштирок этиб келмоқда. Ўш футболчиларимиз бу йилги турнирда бош сов­ринни қўлга киритди. Бу ютуқ келажакда маҳалламиз фарзандларининг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини янада оширади, деб ўйлайман. 

Самандар БОБОРАЖАБОВ,

ЎзДЖТУ талабаси.

Суратда: турнир ғолиби — «Марказобод» маҳалласи ёш футболчилари.



DB query error.
Please try later.