Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
25.09.2014

Бир гуруҳ фаол ёшлар ЎзХДПни танлади

Маълумки, ЎзХДП Сайловолди дастурида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шу боис партия фаолиятида ёшлар иштироки тобора кенгайиб бормоқда. Яқинда Навоий шаҳрида ана шундай ёшлардан бир гуруҳи ЎзХДПга аъзо бўлди. Улар орасида ­Навоий давлат педагогика институтининг магистрантлари ҳам бор. Биз улардан айримларининг фикрлари билан қизиқдик.

Азиза  ҲАМРОЕВА, Навоий давлат  педагогика институти 2-курс магистранти:

— Мен мустақиллик тенгдошиман. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларда фаол иштирок этиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилганман. Бунинг учун, аввало, бирор бир сиё­сий партияга аъзо бўлиш истаги уйғонди. Анча вақт сиёсий пар­тия­ларнинг фаолиятини ўргандим. ЎзХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари менга ҳаммасидан маъқул бўлди. Чиндан ҳам, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд одамларга ҳар томонлама кўмак бериш, аҳоли бандлигини таъминлашдек эзгу мақсадлар бозор иқтисодиёти муносабатлари ривожланиб бораётган бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Магистратурани тугатгач, ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ўқитувчи ўз соҳасининг етук билимдони бўлиши билан бирга сиёсий маданияти ҳам юқори бўлиши зарур, деб ҳисоблайман. Чунки бизга ёш авлодга сабоқ беришдек масъулиятли вазифа ишониб топширилади. Шунинг учун ҳам ҳеч иккиланмасдан партия аъзолигига қабул қилишларини сўраб мурожаат этдим. Энди ЎзХДП томонидан ташкил этилаётган турли давра суҳбатлари ва семинар-тренинг­ларда фаол иштирок этиб, сиёсий билимларимни янада мустаҳкамлайман.

Насиба  БЎРОНОВА, Навоий давлат  педагогика институти  2-курс магистранти:

  ОАВ орқали сиёсий партиялар фаолиятига оид янгиликлар билан мунтазам танишиб бораман. Тўғри, уларнинг барчаси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид турли ташаббус ва лойиҳалар билан чиқмоқда. Аммо бу жараёнларда ЎзХДПнинг алоҳида ўрни бор, деб ўйлайман. Масалан, яқинда ЎзХДП депутатлари ташаббуси билан шаҳримиздаги «Фарҳод» маданият саройида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Натижада 100 нафардан зиёд фуқаро, асосан, ёшлар ўзларига муносиб иш топди. Шу куни ишли бўлган тенгдошларимиз хурсанд­чилигини кўриб тўғриси мен ҳам севиндим. Бундай ҳаракатлар партиянинг нуфузини янада оширади, деб ўйлайман. Амалий ишлар орқали одамлар ишончига сазовор бўлаётган ЎзХДПдек катта куч сафида эканимдан мамнунман.

Ҳабибулло ЭЛЕНОВ, Навоий давлат  педагогика институти 2-курс магистранти:

— Яқинда ЎзХДПнинг ёшларга қаратилган йирик лойиҳаларидан бири — «Ёш сиёсатчи» кўрик-танловининг вилоят босқичи бизнинг институтимиз маданият саройида  бўлиб ўтди. Унда томошабин сифатида қатнашдим. Иштирокчиларнинг аксарияти мен тенги ёшлар эди. Улар  партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, илгари сурган таклифлари, ижтимоий лойиҳалари менда катта таассурот қолдирди. Айниқса, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш бўйича билдирилган фикрлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Амин бўлдимки, бу партия ўз атрофига билимли ёшларни бирлаштирган. Мен ҳам партия сафига кириб, келгуси йил ана шу кўрик-танловда иштирок этишни ният қилдим. Бу келгусида депутат, етакчи, сиёсатчи бўлиш орзуларим амалга ошиши йўлида биринчи қадам бўлади, деб ўйлайман.

 

«Ўзбекистон  овози»  мухбири

Илҳом САТТОРОВ ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.