18.09.2014

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисми ва «Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида — 2014 йил 21 декабрда ўтказилиши лозим.

Ўзбе­кистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловни сайлов қонунчилигига, умум эътироф этилган халқаро нормалар ва стандартларга тўла мувофиқ ҳолда ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, сиёсий партиялар, фуқароларга давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда иштирок этиш конституциявий ҳу­қуқини амалга оширишда зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси 2014 йил 15 сентябрдан бошланиши эълон қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи ҳар бир сайлов округига тўғри келадиган сайловчилар нормаси ўртача 154 минг сайловчи ҳисобидан белгилансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2014 йил 27 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузиш бўйича тақдимномалар киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 135 та сайлов округи тузилсин, уларнинг чегаралари ҳамда сайловчилар сони кўрсатилган рўйхати 2014 йил 7 октябрга қадар матбуотда эълон қилинсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари 2014 йил 2 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодлар тавсия этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркиби 2014 йил 12 октябрга қадар тасдиқлансин.

7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари: 2014 йил 22 октябрга қадар сайлов участкаларини;

2014 йил 11 ноябрга қадар участ­ка сайлов комиссияларини тузадилар.

8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи тегишли округ сайлов комиссияларига:

туман, шаҳар ҳокимликлари 2014 йил 12 октябрга қадар сайлов участ­каларини тузиш бўйича тақдимномалар киритади;

халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари 2014 йил 1 ноябрга қадар участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодлар тавсия этади.

9. Ўзбекистон Республикаси Таш­қи ишлар вазирлиги қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдимнома киритсин.

10. Қонунда белгиланган тартибда тузиладиган сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайлови, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови учун ягона ҳисоблансин.

11. Белгилансинки, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:

cиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига 2014 йил 12 октябрга қадар тақдим этишлари лозим;

сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш 2014 йил 17 октябрда бошланади ва 2014 йил 6 ноябрда тугайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун сиёсий партиялардан ҳужжатлар қабул қилиш 2014 йил 9 ноябрда тўхтатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш 2014 йил 16 ноябрда тугайди; манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларига 2014 йил 6 декабрга қадар маълум қилишлари лозим.

12. Участка сайлов комиссиялари:

сайловчилар рўйхатларини ҳамма танишиб чиқиши учун 2014 йил 6 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа ста­ционар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш жойларида тузилган сайлов участкаларида эса 2014 йил 14 декабрга қадар тақдим қилиши;

сайловчилар рўйхати билан танишиш жойи ҳамда вақти тўғрисида сайловчилар ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлаши;

2014 йил 11 декабрга қадар сайловчиларни овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида хабардор этиши;

2014 йил 11 декабрдан 19 декабрга қадар муддатидан олдин овоз беришни ўтказиши маълумот учун қабул қилинсин.

13. Қайд этилсинки, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27 ва 38-моддаларига мувофиқ:

сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади ва 2014 йил 19 декабрда тугайди. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди;

овоз бериш 2014 йил 21 декабрда соат 6 дан соат 20 гача ўтказилади.

14. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42 ва 43-моддаларига мувофиқ:

участка сайлов комиссиялари 2014 йил 21 декабрда овоз бериш тугагач, овоз бериш якунларини чиқаришга киришади, комиссия мажлисида кўриб чиқиш натижалари бўйича баённома тузади ва уни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига тақдим этади. Сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ баённома участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан ўқиб эшиттирилади ҳамда мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси участка сайлов комиссияси биносида ҳамма танишиб чиқиши учун 48 соатдан кам бўлмаган муддатга осиб қўйилади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари участка сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган баённомалар асосида сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва Марказий сайлов комиссиясига 2014 йил 25 декабрга қадар белгиланган тартибда баённома тақдим этади.

15. Сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайланган депутатларнинг рўйхати 2014 йил 31 декабрга қадар матбуотда эълон қилинсин.

16. Агар сайлов округи бўйича депутатликка икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан биронтаси ҳам сайланмаса, округ сайлов комиссияси округда 2015 йил 4 январга қадар такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади.

17. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 471-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Конференцияси белгиланган тартибда 2014 йил 21 декабрда ўтказилсин.

18. Белгилаб қўйилсинки, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, сайлов тўғрисидаги қонунларга, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар Дас­турига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.

19. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси Раиси М. АБДУСАЛОМОВ

Тошкент шаҳри,

2014 йил 11 сентябрь



DB query error.
Please try later.