йигит-қиз ишли бўлади
Шовот туманида фаолият юритаётган «UZTEX SHOVOT» масъулияти чекланган жамияти йилига 6200 тонна пахта толасини қайта ишлаш имконига эга.
Ҳозирда корхонани кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бугунги кунда корхонада 400 нафар йигит-қиз замонавий дастгоҳларда ишлаётган бўлса, келгуси йилдан бошлаб яна 400 нафар ёшни корхонага ишга қабул қилиш режалаштирилмоқда. Уларнинг аксариятини касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ташкил этади.
Айни пайтда «UZTEX SHOVOT» МЧЖ ишлаб чиқараётган маҳсулот миқдори ошиши вилоятнинг саноат салоҳиятини юксалтириш билан бирга аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
РЎЗИМБОЙ ҲАСАН,
«Ўзбекистон овози» мухбири.