Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
11.09.2014

ИЛҒОР ДЕМОКРАТИК ҚОИДАЛАР

изчил тараққиёт кафолатига айланмоқда

Президентимизнинг мамлакатимиз Мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида билдирилган фикрлар, илгари сурилган ғоялар одамлар ўртасидаги ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни янада кучайтирди. Ҳар биримизни бугунги демократик жараёнлар ҳақида чуқур ўйлаб, бу ишларга муносиб ҳисса қўшишга даъват этмоқда.

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.

«Бугун истиқлолимизнинг йигирма уч йиллик тўйини ўтказар эканмиз, биз танлаган демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, дунёдаги тараққий топ­ган мамлакатлар қаторига кириш йўлида амалга оширган ишларимизни баҳолар эканмиз, ҳеч иккиланмасдан айтишни ўзимнинг бурчим деб биламан:

юртимизда яшаётган ҳар қайси ёшу қари инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, бошини баланд кўтариб, ягона Ватанимиз бўл­миш Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги оламшумул ишларда менинг ҳам муносиб ҳиссам бор, деб айтишга ҳақлидир».

Айниқса, мана шу сўзлар бутун хал­қимиз қалбидан чуқур жой олди, ҳаммамизни ғурурлантирди, ғайратимизга ғайрат қўшди.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида халқимизнинг фидокорона меҳнати билан барча соҳаларда беқиёс ишлар амалга оширилди, кучли фуқаролик жамияти қуриш бўйича муҳим демократик ҳуқуқий асослар яратилди.

Мисол учун, охирги бир йил давомида Президентимиз ташаббуси асосида парламент томонидан демократик ислоҳотларни ҳаётимизга янада чуқур татбиқ қилишга қаратилган бир неча муҳим қонунлар қабул қилинди. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун, яқинда Олий Мажлис Сенати маъқуллаган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонун шулар жумласидандир.

Айниқса, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Қонунни алоҳида таъкидлаш керак, деб ўйлайман. Чунки мазкур Қонун қабул қилиниши давлат ҳокимияти ва бош­қаруви тизимини янада демократлаштириш, «кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» концепцияси босқичма-босқич амалга ошишида долзарб аҳамиятга эга бўлди. Олий Мажлис палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги роли, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларини амалга ошириш бўйича ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайди.

Бу ўзгариш ва янгиланишлар юртимиз ривожланган демократик давлатлар қаторидан муносиб жой олиши, Ватанимиз мус­тақиллиги янада мустаҳкамланиши ва юксак тараққиётга эришишимизда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Албатта, бу жараёнда ислоҳотлар қай даражада самара бе­риши кўп жиҳатдан сиёсий пар­тиялар фаолиятига боғлиқ. Айтиш мумкинки, партиямиз яратилган қонуний имконият ҳамда ваколатлардан электорат манфаати йўлида самарали фойдаланиш, демократик тартиб-қоидаларни ҳаётимизга изчил татбиқ этиб бориш масалаларига эътиборни кучайтирди.

Шу ўринда рақамларга мурожаат қилсак. Халқ депутатлари туман, шаҳар ва вилоят Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари 2012 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 92 масалани ўз йиғилишларида кўриб чиқиб, шундан 73 масала доимий комиссияларга, 66 масала сессиялар муҳокамасига олиб чиқилган бўлса, бу кўрсаткичлар 2013 йилда бир мунча ўсди. Хусусан, 2013 йилда 233 масала халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларида кўриб чиқилиб, уларнинг 136 таси бўйича тегишли доимий комиссиялар, 120 таси бўйича эса сессияларнинг қа­рорлари қабул қилинишига эришилган.

Жорий йил якунларига кўра, мазкур рақамлар янада ортиши кутиляпти. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз ҳар йили мунтазам равишда парламент эшитувлари ўтказишда фаоллик кўрсатиб келмоқда. Бу йил ҳам бандлик Дастури ижроси бўйича парламент эшитуви ташкил қилиш режалаштирилган.

Буларнинг ҳаммаси, ўйлайманки, вакиллик ҳокимиятининг, яъни халқимиз ишонч билдирган депутатларнинг фаолияти кучаяётганидан, улар олдида ижро ҳокимияти идоралари масъулияти ортаётганидан, шунингдек, ҳаётимизга илғор демократик қоидалар кириб келаётганидан далолатдир.



DB query error.
Please try later.