04.09.2014

ЮКСАК ИШОНЧНИ ОҚЛАЙМИЗ

бу биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир

Хурлиман НУРЖАНОВА, ЎзХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти Қорақалпоғистон республика бўлими етакчиси.

Бу байрам тантанаси бир умр ёдимда қолади. Чунки бундай улуғ байрамда иштирок этиб, Президентимиз сўзларини тинглаш бахтига муяссар бўлдим. Мана бу меҳрли сўзлар юрак-юрагимдан жой олди:

«Азиз фарзандларим, ҳеч қачон унутманг, сиз эришган марра ва ютуқларингиз халқимиз, элимиз эришган ютуқлар, деб ҳисоблайман, сизнинг бугунги ва эртанги кунингиз янада ёруғ бўлиши учун бор кучимни аямайман».

Мамлакатимиз Президенти ­табрик сўзида биз, ёшларга қарата шундай мурожаат қилганида майдонда ўтириб вужудим титраб кетди. Ён-атрофимдаги тенгдошларимга қарадим. Юртбошимизнинг юрагидан тошиб чиққан меҳр­ли сўзлардан қалбларимиз қувонч­га тўлди.

Ёшлар ҳар бир соҳада халқаро талаб ва меъёрлар даражасида билим эгаллаши, ўз қобилиятини рўёбга чиқариши учун юртимизда барча имконият етарли. Энг олис қишлоқ-овулларда ҳам замонавий мактаблар, спорт иншоотлари барпо этилмоқда. Давлатимиз бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, юксак ғамхўрлик кўрсатаяпти. Бундай эътибор ўз самарасини бермоқда. Куни кеча Хитой Халқ Республикасининг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган II Олимпия ўйинларида 28 нафар ёш спортчимиз қатнашиб, 4 олтин, 3 кумуш, 3 бронза, ҳаммаси бўлиб 10 медални қўлга киритганини Президентимиз фахр-ифтихор билан айтди. Бу ютуқлар Ўзбекистон ёшларининг мустақиллигимизнинг 23 йиллик байрамига муносиб сов­ғаси эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Барча ёшлар қатори мен ҳам Ватаним ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилганман. Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги байрами арафасида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган «Юрт келажаги» республика иқтидорли ёшлар танловида журналистика номинацияси бўйича ғолиб бўл­дим.

Мен айни пайтда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг журналистика таълим йў­налиши 4-курс талабасиман. «Соғлом бола йили» Давлат дастури мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, болаларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича «Ўзбекистонда болалар учун яратилаётган сайт­лар ва порталлар» мавзусида илмий изланиш олиб бораяпман. Яқинда қорақалпоқ публицистикасига оид илмий методик қўлланмам ва адабий таҳрирлар бўйича машқлар тўпламим чоп этилди. Москва давлат университети томонидан чоп этилган тўпламда мақолам эълон қилинди. Бу каби ютуқларим мана шундай эркин ва озод Ватанда туғилганим, камол топаётганим мевасидир. Келажакда бундан-да кўпроқ муваффақиятларга эришишга ҳаракат қиламан.

«Бугун биз бошлаган улуғ ишларнинг давомчилари бўл­миш мана шундай йигитлар, қизларимизни, уларнинг бахту камолини кўриб, шундай гўзал юрт­да, шундай ёруғ, мусаффо осмон остида яшаш насиб этганига барчамиз шукроналар айтамиз», деди Юртбошимиз ўз табригида. Ҳа­қиқатан ҳам, мана шундай тинч, фарзандларига меҳрибон юртда ўқиб, билим олаётган, меҳнат қилаётган ҳар бир ёш ўзини бахтиёр сезади. Давлатимиз мустақил тараққиёт йўлида юксак натижаларга эришиши, дун­ёнинг етук ва ривожланган мамлакатлари сафидан мустаҳкам ўрин эгаллаши учун ўзининг муносиб ҳиссасини қў­шишга интилади.

Партиямизнинг «Истиқбол» ёшлар қаноти амалга ошираётган кўплаб лойиҳалар ҳам ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирокини таъминлашга қаратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида 8 минг нафарга яқин йигит-қиз сафимизга бирлашган. Улар орасида спортчилар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, истеъдодли ёшлар жуда кўп. Фуқаролик жамияти институтлари, корхона-ташкилотлар, олим ва мутахассислар иштирокида ёшларда мустақил фикрлашни шакллантириш, уларнинг сиёсий маданиятини, давлат ва жамият ҳақидаги билимини ошириш билан боғлиқ долзарб мавзуларда ўқув машғулотлар, семинар-тренинг ва давра суҳбатлари мунтазам ташкил этиб келаяпмиз. «Бўлажак депутат», «Ёш сиёсатчи» каби лойиҳалар ташкил этилиб, ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиши, қобилиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашилмоқда.

Президентимизнинг табрик сўзини, хусусан, биз, ёшларга мурожаатини тинглаб, бу борадаги ишларимизни янада такомиллаштириб боришимиз зарур, деган хулосага келдим. Зеро, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш, билдирилган юксак ишончни оқлаш биз ёшлар учун ҳам қарз, ҳам фарздир.



DB query error.
Please try later.