Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.09.2014

Олимпиада ғолибларига Президентимиз совғалари топширилди

2014 йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган II ўсмирлар Олимпиадасида ёш спортчиларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 4 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди. Пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида 30 август куни уларга Президентимиз совғалари топширилди.

Тадбирда мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча жабҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимизнинг эркин ва озод, тинч-осойишта, фаровон ва бахтли ҳаёт кечириши, фарзандларимизни баркамол инсонлар қилиб вояга етказишида муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонланаётган шу кунларда ҳар биримизнинг дилимизда истиқлол берган буюк неъматларга шукроналик туйғулари жўш урмоқда.

Юртбошимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг таълим-тарбия олиши, спорт билан мунтазам шуғуланиши, ўзи истаган касб-ҳунарга эга бўлиши, иқтидор ва истеъдодини тўла намоён этиши, жисмонан ва маънан етук, ватанпарвар, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топган йигит-қизлар бўлиб катта ҳаётга кириб келиши йўлида улкан ғамхўрлик кўрсатилаётгани ўзининг юксак самараларини бераётир.

Мустақиллик йилларида шаҳару қишлоқларимизда ўтган асрларда қурилган таълим даргоҳлари ўрнини кенг ва ёруғ, барча шароитларга эга замонавий умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари эгаллади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида халқаро талабларга мос стадионлар, спорт мажмуалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, сузиш ҳавзалари барпо этилди.

Яратилаётган ана шундай замонавий шароитларга жавобан ёшларимиз ўз олдиларига қўйган юксак марраларга эришиб, бутун жаҳондаги тенгдошларидан кам эмаслигини ва кам бўлмаслигини исботлаб келмоқда.

Хитойнинг Нанкин шаҳрида жаҳоннинг 170 давлатидан 3500 нафардан зиёд спортчи иштирок этган II ўсмирлар Олимпиадасида ёш спортчиларимиз бутун дунёга мардлик ва жасорат бобида не-не улуғ зотларнинг муносиб ворислари эканини исботлади, халқимизнинг, Президентимизнинг ишончини оқлади, Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрамига муносиб туҳфа ҳозирлади.

Қарийб икки ҳафта давомида 28 нафар спортчимиз бадиий гимнастика, бокс, дзюдо, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), трамполин, ўқ отиш, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ташкил этилган мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Ўзбекистон спорти тарихида янги саҳифа очди. Спортчиларимизнинг шижоату жасорати минглаб ёшларимизга ҳақиқий ўрнак бўла олди, уларнинг ишончига ишонч қўшиб, ғурурини янада юксалтирди.

Ёш олимпиячиларимизнинг бундай оламшумул натижалари бежиз эмас, албатта. Зеро, истиқлол берган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган юрагида ўти бор, қалбида Ватан туйғуси жўш уриб турган ёшларимиз бундай ғалабаларга эришиши шубҳасиз.

Нанкин Олимпиадасида ёш боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев, юнон-рум кураши устаси Илҳом Баҳромов, дзюдочи Суҳроб Турсунов ва ўқ отиш баҳсларида қатнашган Владимир Свечников Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди.

Нуфузли мусобақада спортчиларимиздан Умида Абдуллаева, Сулаймон Латипов, Фарҳодбек Собиров кумуш, Адҳамжон Эргашев, Суҳроб Турсунов ва Темур Қодиров бронза медални қўлга киритди.

Умидли спортчиларимиз Абубакр Алимов, Козимбек Мардонов, Шаҳбоз Абдужабборов, Вадим Скороваров, Артем Пухнатий, Андрей Правдивцев, Артур Гулиев, Амиран Бабаян, Шаҳодат Жўллибоева, Вероника Орлова, Анора Давлатова, Комила Рустамова, Карина Тоғаева, Сабрина Рамазонова, Гўзал Райманова, Ирина Салех, Комила Абдуллаева, Юлдуз Кульговая ва Регина Ким Нанкин Олимпиадасида муносиб иштирок этди.

Тадбирда ўсмирлар ўртасидаги II Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари ҳамда иштирокчилари Президентимиз Ислом Каримов совғаси – энг сўнгги русумдаги замонавий компьютерлар билан тақдирланди.

– Олимпиада ўйинларидаги иштирокимизни юксак баҳолаган Президентимизга чексиз миннатдорлик изҳор этаман. Бундай эътибор ва ғамхўрлик бизни келгусида янада юксак марралар сари рағбатлантиради, – дейди Илҳом Баҳромов. – Эришган ютуқларимиз Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилаётган юксак эътибор туфайлидир.

– Ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этар эканман Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келиш, Президентимиз, халқимиз ишончини оқлаш фикри мени руҳлантириб турди, кучимга куч қўшди, – дейди Владимир Свечников. – Биз ғалабамизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаймиз.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси Б.Ғаниев, Ўзбекистон халқ шоирлари С.Саййид, И.Мирзо, ФИФА рефериси Р.Эрматов, спортчилар Б.Мелиқўзиев, С.Турсунов ва бошқалар мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган улкан эътибори учун Президентимизга миннатдорлик изҳор этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев сўзга чиқди.

ЎзА


DB query error.
Please try later.