Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
30.08.2014

АНДИЖОНДА ПАРТИЯМИЗНИНГ ТАЪСИР КУЧИ ОШМОҚДА

Мамлакатимизда демократик жараёнларни янада чуқурлаштириш, бунда сиёсий партияларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Сиёсий партияларга дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ этиши, электорати манфаатини муносиб ҳимоя қилиши учун янада кенг имкониятлар берилмоқда. Хўш, Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ҳамда депутатлари бу имкониятлардан қандай фойдаланяпти, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни қай даражада адо этяпти?

Бу саволларга ЎзХДП Андижон вилоят ташкилотлари, ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги гуруҳлари фаолияти мисолида жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

ПАРТИЯНИНГ НУФУЗИ

бошланғич ташкилотларнинг самарали фаолиятига боғлиқ

Вилоятда ЎзХДПнинг 17 та шаҳар ва туман пар­тия кенгаши, 813 та бошланғич ташкилоти фао­лият юритиб келмоқда. БПТ асосан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, тиббиёт муассасалари, ишлаб чиқариш ташкилотлари, корхоналарда ташкил этилган. Улар ҳудудда электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, партиямиз дастурий мақсадларини рўёбга чиқаришга қаратилган ташаббусларни илгари сурмоқда.

— Сафимизда 50 нафардан зиёд аъзо бор, — дейди Андижон шаҳридаги 2-туғруқ комплекси бошланғич партия ташкилоти етакчиси Ёқутхон
Абдуллаева.
— Партиямиз Дастури қай даражада бажарилиши партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий билими, қуйи бўғин фаоллигига боғлиқлигини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Бошланғич ташкилотлар фаолиятидаги устувор вазифалардан бири ҳам айнан аъзоларнинг ижтимоий-сиё­сий  фаоллигини оширишдан иборатдир. Сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимида олиб борилаётган ишларда биз биринчи галда шунга эътибор беряпмиз. Ўтган йили 10 дан ортиқ тадбир ўтказилди. Улар «Демократик ислоҳотларнинг янги босқичи ва унда партия ташкилотларининг амалий иштироки», «Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларининг электорат манфаатларига жавоб берувчи ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги иштироки», «Сиё­сий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари», «ЎзХДПнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни» каби долзарб мавзуларга бағишланди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари бўл­ган 5 нафар ЎзХДП вакили бошланғич ташкилотлар таклифлари асосида шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид масалаларни доимий комиссиялар, сессиялар муҳокамасига олиб чиқмоқда. Бу, ўз навбатида, электорат вакилларини ўйлантираётган муаммолар ечим топишига хизмат қиляпти.

Андижонда бу каби фаол ва ташаббускор бошлан­ғич партия ташкилотлари жуда кўп. Масалан, 1200 нафардан зиёд партия аъзосини бирлаштирган Асака туманидаги «GM Uzbekiston» қўшма корхонасидаги, 50 нафардан ортиқ аъзога эга Қўрғонтепа туманидаги «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» МЧЖ, Султонобод ҚФЙдаги ҳамда бошқа кўпгина бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини фикримизга мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Кучли қуйи бўғинга эга партия, шубҳасиз, кучли партия бўлади. Бунинг учун, аввало, ҳар бир бошланғич ташкилот фао­лиятини қўллаб-қувватлаш, аниқ мақсад сари услубий жиҳатдан йўналтириб туриш, етакчилар самарали ишлаши учун амалий ёрдам кўрсатиш зарур. Фаол БПТни рағбатлантириш, уларнинг ютуқларини кенг тарғиб этиш, жонкуяр етакчиларнинг номзодларини партия ташкилотлари раҳбарлигига, депутатликка кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳам яхши самара беради, албатта.

ЖАМОАТЧИЛИК ҚАБУЛХОНАЛАРИ

электорат ишончини қозонишда самарали механизм

Бугун электоратни қандай муаммолар ташвишга сол­япти? Буни яхши билмаган сиёсий партия ҳеч қачон самарали фаолият кўрсата олмайди. ЎзХДПда эса бу борада синовдан ўтган механизм бор. Бу партия кенгашлари қошида фаолият кўрсатаётган Жамоатчилик қабулхоналаридир.

— Қабулхонага тушган мурожаатларнинг ҳар бирига жиддий эътибор билан қараймиз, дейди вилоят партия  кенгаши бўлим мудири Турғуной Тожибоева.  — Мурожаатларда кўтарилган масалалар депутатлар кўмагида тегишли идора ва ташкилотлар орқали ҳал этилаётгани Жамоатчилик қабулхоналарига ишончни янада мустаҳкамламоқда.

Масалан, жорий йилнинг 6 ойида вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашлари Жамоатчилик қабулхоналарига 381 нафар киши мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 161 таси ишга жойлаштириш, иш ҳақи ва пенсияларнинг ўз вақтида берилиши, 144 таси уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ижтимоий  соҳалар,  26 таси кредит масаласида бўлди. 49 нафар фуқарога тегишли масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Умуман олганда, мурожаатларнинг 80 фоизида ўртага қўйилган муаммолар, депутатларимиз саъй-ҳаракати, тегишли идора ва ташкилотлар ор­қали ўз ечимини топди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан Кўчма жамоатчилик қабулхоналари мунтазам ташкил этилаётгани электоратни партияга, партияни электоратга янада яқинлаштирмоқда.

Тажриба кўрсатяптики, ҳақиқатан ҳам Жамоатчилик қабулхоналари электорат манфаатини амалий жиҳатдан ҳимоя қилишда муҳим воситага айланди. Унинг имкониятларидан янада самарали фойдаланган ҳолда аҳоли орасига чуқурроқ кириб бораверсак, одамларнинг пар­тияга ишончи янада мустаҳкамланади.

 

ПАРТИЯ ГУРУҲЛАРИ:

аниқ ташаббуслар ва амалий натижалар

Сайловлар вақтида партия илгари сурган дастур ижросини таъминлаш кўп жиҳатдан депутатлар фаолиятига боғлиқ. Бундан ташқари, қонунлар ва ҳокимият вакиллик органлари қарорларининг бажарилишини назорат қилиш, шу орқали жамоатчилик фикри, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, улар асосида тегишли қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш чоғида ўз таклифларини киритиш ҳам депутатлар зиммасидаги асосий вазифалардир. Бу ишларнинг ҳаммаси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, электорат манфаатини ҳимоя этишга хизмат қилади.

— Бугунги кунда халқ депутатлари вилоят Кенгашида 50  нафар депутат фао­лият кўрсатмоқда, — дейди халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Абдумутал Абдуллаев. — Уларнинг 18 нафари  бизнинг партиямиз вакилларидир. Гуруҳимиз пар­тиямизнинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастуридан келиб чиқиб аниқ ишларни амалга оширяпти.

Ўтган давр мобайнида гуруҳимиз аъзолари «Вилоятда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш», «Маҳаллани аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига айлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар», «Касаначиликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш юзасидан олиб борилаётган ишлар», Ўзбекистон Республикаси  Президентининг «Қишлоқ жойларида  уй-жой қуриш кўламини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг вилоятдаги ижроси» ҳақидаги масалаларни тайёрлаб, сессиялар муҳокамасига олиб чиқишда фаол иштирок этишди.

Жорий йилда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари сессиялар кун тартибига электорат манфаатлари ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлигига қаратилган 9 та масалани киритди.

Мисол учун, халқ депутатлари Асака туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича дои­мий комиссияси билан ҳамкорликда «Асака туманида бандлик дастури ижроси тўғрисида»ги масалани туман Кенгаши сессияси муҳокамасига иккинчи маротаба олиб чиқди. Натижада вақтинча ишсиз кишилар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари янги иш ўринлари билан таъминланишига кўмаклашилди.

Бу ишларни қониқарли деб, хотиржамликка берилиб бўлмайди, албатта. Партия гуруҳларимиз фаоллигини изчил ошириш, электоратни ташвишга солаётган муаммолар ечими бўйича муқобил таклифлар тайёрлаш, ижтимоий масалалар ечимига қаратилган курашни янада қатъий олиб бориш муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади.

Ҳақиқатан ҳам таҳлиллар кўрсатмоқдаки, ке­йинги пайтларда ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши сезиларли даражада фаоллашди. Қатор ташаббуслар кўтарилмоқда, амалий ишлар кўпаймоқда. Энг асосийси, электорат манфаати самарали ҳимоя этилмоқда. Булар эртага ўз натижасини беради, албатта.

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.