19.08.2014

ТАШАББУС ВА АМАЛИЙ ИШЛАР

оз эмас. Лекин бугунги демократик жараёнлар партия ташкилотидан янада фаол, дадил бўлишни талаб этмоқда

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бошланиши арафасида бир гуруҳ ёш партия фаолларининг ўзаро баҳс-мунозараси гувоҳи бўлдик. Кимдир партия тизимида ёшларнинг ўрни ҳақида, бошқа биров «Ёш сиёсатчи» кўрик-танлови борасида, яна кимдир депутат бўлиш учун ҳаракат қилаётгани хусусида фикр билдиради. Мирзаободлик ёш тадбиркор, «Ёш сиёсатчи — 2014» танловининг вилоят босқичи ғолиби Мафтуна Эргашеванинг фикр-мулоҳазаларида ишонч, ўзига хос қатъийлик, шижоат сезилди.

— Ҳар биримиз, аввало, катта марраларни кўзлашимиз керак, — дейди у. — Сўнг ана шу мақсад йўлида сидқидилдан меҳнат қилишимиз лозим. Шунда биз, ёшлар ­Президентимиз орзу қилганидек мамлакатнинг ҳақиқий етакчи кучига айланамиз. Мен ишлаб чиққан лойиҳа асосида ташкил этиладиган корхонада 5 та ишчи ўрни яратилади. Келажакда янада катта ишларни амалга оширмоқчиман...

Бундай фикрларни конференцияга делегат бўлган бош­қа ёшлардан ҳам эшитдик. Бу нимани билдиради? Демак, пар­тия­мизда ўз мустақил фикрига, аниқ мақсадига эга ёшлар кўпайиб бормоқда.

Конференцияда вилоят партия ташкилотининг ўтган беш йиллик фаолияти, хусусан, Сайлов­олди дастури ижроси, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларнинг бажарилиши, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган ишлари таҳлилида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Бу йил «Ёш сиёсатчи» танлови ҳар қачонгидан қизиқарли ўтгани, Ёшлар форумининг ташкил этилгани бунинг ёрқин мисолидир.

— Ўтган ҳисобот даврида партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган, хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш даражасини юксалтириш, ижтимоий муҳофазага эҳтиёжманд кишиларни қўл­лаб-қувватлаш бўйича қатор амалий ишлар қилинди, — дейди ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Алишер Тошматов. — Вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилотлари пленуми ва ижроқўм мажлислари ҳамда бошланғич ташкилотлар йиғилишларида мунтазам равишда Сайловолди дастури, 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг ижроси билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Мунтазам равишда камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

— Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этишда асосий ўрин тутади, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши Аҳоли бандлиги ва ижтимоий-сиёсат ма­салалари бўлими мудири Боймурод Юсупов. Буни халқ депутатлари Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзХДП гуруҳлари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўтган давр мобайнида халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан 20 га яқин масала доимий комиссия, 10 га яқин масала эса сессиялар муҳокамасига киритилди. Сессия қарорларининг ижроси партия гуруҳи томонидан назоратга олинган. Бундан ташқари, партия гуруҳи аъзолари томонидан 274 депутатлик сўрови юборилган.

Албатта, бу каби мисоллар партия гуруҳлари фаол ишлаётганини кўрсатади. Бироқ, жойларда электорат манфаатлари билан боғлиқ ўз ечимини кутаётган масалалар йўқ эмас. Шунинг учун туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари ишини янада фаоллаштириш зарур. Айниқса, «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини жиддий назоратга олиш, зарур бўлган масалаларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларида муҳокама этиш амалиётини кучайтириш талаб этилади.

Шунингдек, конференцияда Ширин ва Янгиер шаҳар, Сирдарё, Сайхунобод, Оқолтин ва бошқа бир қатор туман кенгашларидаги бошланғич партия ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди, камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Ҳозирда вилоят кенгашида битта, туман ва шаҳар кенгашларида 11 та Ахборот-ресурс мар­казлари ташкил қилинган. Ахборот-маърифат хоналарида жойларда ўтказилаётган ўқув-семинарлар мониторингини олиб бориш, партия ташкилотлари масъул ходимлари ва экспертлари, тарғиботчи, модераторларга қонунчилик ҳужжатлари, ижтимоий-сиёсий адабиётлар, даврий матбуот нашрлари, аудио, видео воситалари орқали сиёсий ва мафкуравий йўналишлардаги билимларини чуқурлаштириш учун қулай шароит яратилди.

— Мен тегишли хулоса чиқариб олишимиз учун айрим рақамларга эътибор қаратишимиз лозим, деб ҳисоблайман. Вилоятимиз аҳолисининг 52 фоизи хотин-қизлардан иборат, — дейди Ховос туман 6-умумтаълим мактаби директори, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси ­Норбуви Бойтўраева. — Пар­тия­миз аъзоларининг эса тўрт ярим минг нафардан ортиғини хотин-қиз ташкил этади. Бугунги кунда 13 минг нафардан зиёд партиянинг аъзоси бўлиб, 309 бошланғич ташкилотга бирлашган.

Бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларида 98 нафар хотин-қиз бошланғич ташкилот етакчиси этиб сайланди. Демак, бундан кейин, партия дастурий мақсадларини адо этиш, ғояларимизни тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббуслар кўпайиши керак.

Конференция ишини кузатиб, шахсан мен шундай хулосага келдимки, бугун ЎзХДП тизимидаги барча даражадаги ташкилотлар, ҳар бир партия аъзоси ҳамда депутат сидқидилдан меҳнат қилиши керак.

Шунингдек, вилоят ҳисобот-сайлов конференциясида партия ташкилоти фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Конференцияда сўзга чиққан депутатлар, партия фаоллари ҳамда делегатлар партиянинг янги Сайловолди дастурини шакл­лантириш бўйича бир қатор таклифлар билдиришди. Хусусан, давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағларнинг бир қисмини ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли вакиллари учун уй-жой қуришга сарф­лаш таклифи берилди. Бу ижтимоий ҳимоя кафолатларини мус­таҳкамлаш, барқарорликни таъминлашда ўзига хос ўрин тутиши таъкидланди.

Конференцияда ташкилий масала кўрилди. Сирдарё вилоят партия ташкилоти раиси этиб ­Алишер Тошматов қайта сайланди. 

 

Бобур ЭЛМУРОДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.