Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
16.08.2014

ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИГА

аввало, ўзимиз холис баҳо беришимиз керак

Жиззах вилоят партия ташкилоти конференцияси қатнашчиларининг фикри ана шундай бўлди.

Конференцияда ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов иштирок этди. Партия етакчиси Сайловолди дастури ижроси, маҳаллий кенгашлар, депутатлик бирлашмалари ҳамда фаоллар зиммасида турган энг муҳим вазифалар хусусида фикр билдирди.

— Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепция­сида илгари сурилган вазифалар сиёсий партиялар фаолиятини кучайтиришга сезиларли таъсир кўрсатди, — деди у. — Концепция асосида қабул қилинаётган қонун лойиҳалари эса сиёсий партиялар, айниқса, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик бирлашмалари ваколат ва имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Шу боис ислоҳотларнинг бугунги босқичи сиёсий партиялар олдига қўяётган талаблар асосида фаолиятимизни таҳлил қилишимиз, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўз позициямизни намоён этишимиз, мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларини белгилашда ўз таклифларимиз билан иштирок этишимиз зарур.

Шу билан бирга, барча даражадаги партия ташкилотлари Сайловолди дастурида белгиланган ишлар ижроси, айниқса, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами вакилларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифлар беришни ўзининг устувор вазифаси ҳисоблаши лозим.

Кейинги беш йилда мамлакатимизда барча соҳаларни изчил ривожлантириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамияти қуриш йўлида дадил қадамлар ташланди, — деди ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси Мўътабар ­Каримова. — Шу боис бугун жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг роли тобора ошиб бораяпти.

Буни ҳисобот даврида партия аъзоларининг сафи сезиларли ортиб, қарийб 16 минг нафарга етганидан ҳам билса бўлади. Улар 425 бошланғич ташкилотга бирлашган. Шу вақт оралиғида Сайловолди дастурида кўзда тутилган вазифаларни бажариш ва электорат манфаатларини ҳимоя қилишда партия ташкилотлари иштирокини таъминлашга қаратилган пленумлар ўтказилди. Уларда 40 дан ортиқ масала муҳокама этилди ва қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Ҳисобот маърузасида Сайлов­олди дастурининг бажарилишида маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларининг иштирокига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўтган сайловда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган 14 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларидаги 126 нафар депутатимиз бу борада фаоллик кўрсатиб, маҳаллий ҳокимият ҳамда бош­қарув органларига 394 депутатлик сўрови юборди.

Бевосита депутатлар таклифи ҳамда ташаббуси билан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги доимий комиссиялар йиғилишларида 41 масала кўриб чиқилди. Сессиялар муҳокамасига эса 21 масала киритилди. Шулардан 16 таси партиянинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларга бевосита дахлдор экани диққатга сазовордир.

Хусусан, «Маҳаллийлаштириш дастури доирасида янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш ҳисобига касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш ҳақидаги ЎзХДП Жиззах вилоят кенгашининг дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги масала депутатлик гуруҳи томонидан ўтган йилнинг 29 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилди. Айни пайтда сессия қарори ижроси бўйича амалий ишлар қилинмоқда.

Жамоатчилик қабулхоналари аҳоли мурожаатларини ўрганиш, жойларда электорат вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш, ҳудудлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни юқори ташкилотларга олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ҳисобот даврида мавжуд 13 Жамоатчилик қабулхонасига жами 2576 мурожаат бўлди. Улардан 2320 таси тегишли идора ва ташкилотлар кўмагида ижобий ҳал этилди. Қолганларига ҳуқуқий маслаҳат, йўл-йўриқ кўрсатилди.

Партия аъзоларининг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий билимини бойитиш, дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган сиё­сий ўқувлар мунтазам ўтказиб келинди. Вилоят партия ташкилоти семинарларида 7 минг нафардан ортиқ партия аъзоси иштирок этди. Туман ва шаҳар кенгашлари томонидан 560, бошланғич партия ташкилотларида эса 1119 дан ортиқ сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, уларда 290 минг нафардан ортиқ тингловчи қатнашди. Уларнинг ўн минг нафарга яқини у ёки бу масала юзасидан амалий таклиф айтди, фикр-мулоҳаза билдирди.

— ЎзХДП Сайловолди дастурида аҳолининг реал даромадлари ортишини кафолатлайдиган бар­қарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва қўшимча равишда янги, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари ташкил этиш масаласи белгиланган, — дейди халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Акром Иномов. — Ҳисобот даврида ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Жиззах шаҳри, Зомин, Дўстлик туманларида тижорат банклари билан ҳамкорликда иқтисодий форумлар, бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди. Уларда 880 нафардан кўпроқ иштирокчи қатнашди. Шулардан 97 нафар электорат вакилига бошланғич капитални шакллантириш, касаначилик ҳамда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. Натижада жойларда мазкур соҳалар янада ривожланиб, 150 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Умуман, ана шундай тадбирлар натижасида жами 1229 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчиси ва хотин-қиз ишга жойлашди.

— ЎзХДП аъзоси эканлигимдан мамнунман, — дейди Пахтакор ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчиси Мадина Алитдинова. — Туман партия кенгаши ёрдами билан имтиёзли кредит олдим ва ўз ишимни йўлга қўйдим. Ҳозирда тикувчилик цехида 4 нафар тенг­дошим меҳнат қилаяпти.

Сайловолди дастури ижросида «Маҳалла — аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур лойиҳа доирасида 40 қишлоқ ва 180 маҳалла фуқаролар йиғинларида 250 дан ортиқ давра суҳбати, учрашувлар ўтказилди. Уларда 300 дан ортиқ масалаларнинг ечим топишига эришилди.

Тўғри, вилоят партия ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолиятида ютуқлар билан бир қаторда, айрим ечимини топиш зарур бўлган масалалар ҳам учрамоқда. Хусусан, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар ҳамда партия ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни юқори босқичга кўтариш керак. Шунинг­дек, Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Бахмал, Зарбдор, Фориш, Зомин туман партия кенгашлари, депутатлик тузилмалари фаоллигини янада ошириш талаб этилади.

Музокараларда сўзга чиққан «Иффатли келин» ўқув маркази раҳбари, партия фаоли Ўғилой Комилова, ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши раиси Носиржон Сиддиқов, тафтиш комиссияси аъзоси ­Парда Шукуров, «Нуроний» жамғармаси Арнасой тумани бўлими раиси Бекпўлат ­Эшпўлатов ва бошқалар вилоят партия ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, таклифларини ўртага ташлади.

Пленумда ташкилий масала кўрилди. Жиззах вилоят пар­тия ташкилоти раиси этиб Мўътабар Каримова қайта сайланди.

Иброҳим ЖОНУЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.