Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
09.08.2014

САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ

депутат фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир

Зарафшонлик Муқаддас Ҳамидова ўтган йили Навоий давлат педагогика институтини тамомлади. Бироқ мутахассислиги бўйича иш топишда қийналиб қолди. Шундан сўнг у халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Гулжаҳон Қаршиевадан ёрдам сўради. Депутат унинг мутахассислиги ҳақидаги маълумотларни ўргангач, бу масала юзасидан вилоят халқ таълими бошқармасига мурожаат этди. Бироз муддат ўтиб, Муқаддас Зарафшон шаҳридаги 12-умумтаълим мактабига ишга жойлашди.

Дарҳақиқат, бугун ёшлар бандлигини таъминлаш, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш долзарб масала ҳисобланади. Шу боис халқ депутатлари Навоий вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатларимиз мазкур масалага алоҳида масъулият билан ёндашмоқда.

Хусусан, ўтган йили биргина «250-Геолог» сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Гулжаҳон Қаршиева саъй-ҳаракатлари натижасида Муқаддас сингари ўн нафар ёш ишга жойлашди. Уларнинг 6 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлса, қолганлари оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар эди.

— Халқ бизга ишониб, қўллаб-қувватлаб овоз берган экан, шунга муносиб бўлишимиз керак, — дейди депутат.Айниқса, сайловчиларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ҳафтанинг ҳар шанбасида одамлар билан учрашаман. Бугун ҳеч ким қуруқ ваъдаларга ишонмайди. Уларга кўпроқ амалий иш керак. Шу боис фуқароларни ўйлантираётган ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан аниқ натижага эришиш, жисмоний имконияти чекланган кишиларга ҳар томонлама кўмаклашишга ҳаракат қиляпман.

Ўтган йили депутат масъул идора ва ташкилотлар раҳбарларига 18 марта депутатлик сўрови билан мурожаат этди. Уларнинг 16 тасида кўтарилган масалалар ижобий ечим топди. Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида эса сайловчилар мурожаатлари асосида 20 марта депутатлик сўрови юборилди. Мана шунинг ўзиёқ одамларнинг депутатга ишончи кундан-кунга ортиб бораётганидан далолат беради.

Яқинда Зарафшон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан бир гуруҳи соғломлаштириш мажмуаларида дам олиш учун йўлланма олишда муаммоларга дуч келаётгани тўғрисида маълум қилди. Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси раҳбарига депутатлик сўрови юборилиши натижасида муаммо ҳал этилди.

«Даугустов» ҳудудида йўллар анча вақтдан буён таъмирталаб ҳолда эди. Шу ерда истиқомат қилувчи оқсоқоллар йўлларни таъмирлаш масаласини тегишли дастурларга киритиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Депутатнинг шаҳар ҳокимига депутатлик сўрови билан чиқиши натижасида йўллар реконструкция қилинди.

Маълумки, партиямиз Сай­лов­олди дастурида соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шунинг учун бу борада партиянинг ҳар бир фаоли, депутати ўзини бурчли ҳисоблаши зарур.

Яқин кунгача 5-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг спорт билан шуғулланишлари учун етарли шароит йўқ эди. Гулжаҳон Қаршиеванинг мазкур масала бўйича халқ таълими бошқармаси бошлиғига юборган депутатлик сўрови натижасида мактабнинг спорт зали 17 турдаги анжомлар билан таъминланди. Янги ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар барча имкониятларга эга спорт залида машғулот ўтказади.

— Албатта, мавжуд имконият, берилган ваколатдан бундан-да самарали фойдаланиш лозим, — дейди ­Гулжаҳон Қаршиева. — Ҳали қилишимиз зарур бўлган ишлар жуда кўп. Партиямиз тизимидаги Жамоатчилик қабулхоналари нафақат электорат муаммолари, балки жойлардаги мавжуд катта-кичик ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Демак, аҳолидан тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиш, соҳалар кесимида ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан иш олиб боришимиз керак.

Шундагина биз сиёсий куч сифатида жамиятда мустаҳкам мавқега эга бўламиз. Сайловчилар ишончини оқлаймиз.

Илҳом САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.