02.08.2014

ЭЛЕКТР ҚУВВАТИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ РЕЖАЛАРИ ХАВФ ОСТИДА

(«The Economist» журнали, 26 июль, 2014 й.)

Афғонистондаги уруш, коррупция, минтақавий рақобат яқин вақтгача АҚШ томонидан илгари сурилаётган 1,2 миллиард долларлик лойиҳага асосий тўсиқ бўлаётган эди. Бу лойиҳа ортиқча электр қувватини Марказий Осиёдан Афғонистон ва Покистонга экспорт қилишни кўзда тутади. Лекин бугун яна бир тўсиқ пайдо бўлди: умуман бу ортиқча электр қувватининг ўзи бормикан?

Саккиз йил аввал эълон қилинган бу ғоя оддий эди. Афғонистон ва Покистон электр қувватига ниҳоятда муҳтож бўлган ёз пайтида Тожикистон ва Қирғизистон гидроэнергетик сув омборларига келаётган сув уларни қабул қилиш ҳажмидан кўплик қилади. Ғоянинг мазмуни бу ортиқча сувдан электр қувватини ишлашда фойдаланиш ва уни электр узатиш тармоқлари бўйича Жанубга, яъни унга муҳтожлик жуда катта бўлган томонга жўнатишдан иборат эди. Қиш пайтида ­дарёлар музлаганда икки собиқ совет республикаси электр қувватининг катта тақчиллигига учраган пайт­да ­барча ишлаб чиқарилган электр қувватини ички эҳтиёжлар учун қолдириш кўзда тутилган эди.

Бироқ ўтган йиллар давомида, Ғарб давлатларининг ҳукуматлари 1200 (750 миль) километр узунликдаги ЛЭП (электр қувватини узатиш тармоқлари) қурилиши лойиҳасини муҳокама қилишаётган жараёнда, (бу лойиҳа CASA-1000 сифатида маълум) Тожикистон ва Қирғизистонда электр қуввати тақчиллиги кучайди. Буни шундан ҳам кўрса бўладики, бу йилги ёзда қишки мавсумга сувни сақлаб қолиш учун Қир­ғизистон амалда электр қувватини Тожикистондан олмоқда.

Электр қувватининг тақчиллиги кўп жиҳатдан совет давридаги самарасиз инфратузилма оқибати ва давлат энергетик монополияларини ислоҳ қилишни эплай олмаганлигининг натижасидир. ЛЭП қурилиши тарафдорлари бу қурилиш муаммоларни ҳал этиш учун зарур даромадни келтиради, деб даъво қилишмоқда. Бунда улар Покистон Марказий Осиёдаги электр қувватига мавжуд тарифларга нисбатан уч баробар кўп пул тўлашга тайёр эканлигини ҳисобга олишмоқда. Қурилишни бошлаш учун зарур молиявий ресурс­лар ҳам мавжуд: Жаҳон банки грант ва кредитлар кўринишида 530 миллион доллар беришни ваъда қилди, АҚШ давлат департаменти эса яна 15 миллион доллар беришга тайёр. Лойиҳани амалга оширишга жалб этилган тўртта мамлакат ўзаро электр қувватларини бериш бўйича битимларни имзолаши билан назарий жиҳатдан ЛЭП қурилиши бошланиши мумкин.

Лекин бошқа тўсиқлар ҳам мавжуд. Улардан бири сиёсат. Америка CASA-1000 лойиҳаси «Янги ипак йўли» қурилиши бўйича олиб борилаётган ишларни тезлатади, деб умид билдираётган эди. Бу режа ўз вақтида АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон томонидан қўллаб-қувватланган эди. Ғоя шундан иборат эдики, собиқ СССР республикаларига Россиянинг таъсирини камайтириш, айни пайтда Афғонистонга ташқи савдони кенгайтириш ва ўз инфратузилмасини ривожлантиришга ёрдам бериш.

Аммо Американинг Москва ортидаги ҳудудларда таъсири камайиб бормоқда, чунки АҚШ Афғонистондаги ўз ҳарбий ҳаракатларини қисқартирмоқда. Жорий йилнинг июнь ойида америкаликлар Қирғизистон пойтахти Бишкек яқинидаги авиабазани тарк этишди. Ўз навбатида, Хитой энергетик контрактларни «ўз томонига тортмоқда», Россия эса Марказий Осиё­нинг баъзи давлатларини янги сиёсий-иқтисодий иттифоққа жалб этишга ҳаракат қилмоқда.

Бу электр энергияси ло­йиҳаси ҳатто ундан фойда кўриши мумкин бўлганлар орасида ҳам келишмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Тожикистон ва Қирғизистон улкан тўғонлар қуришга интилаётир ва Жанубга экспорт қилиш учун электр қувватини ишлаб чиқиш улар ғоясига ички легитимлик бермоқда. Бироқ бу минтақа асосий дарёларининг қуйи оқимида жойлашган Ўзбекистон томонидан кескин қаршиликни келтириб чиқармоқда. Чунки Ўзбекистон сув таъминоти даражаси кескин камайиши ва сув ресурсларини йўқотишдан хавотирга тушмоқда. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳаттоки бундай тўғонларни қуриш ҳарбий низоларни келтириб чиқариши мумкинлигини ҳам қайд этди.

Тожик амалдорларининг фикрича, янги электр узатиш тармоғини барпо этиш уларнинг орзусидунёда энг баланд бўлган Роғун тўғони қурилиши билан ажратиб бўлмайди. «Роғун ГЭСи ёрдамида биз нафақат ўзимизни, балки Афғонистон ва Покистонни ҳам электр қуввати билан таъминлашимиз мумкин. Араблар нефть сотаётганидек биз электр қувватини сотамиз», дейди Тожикистондаги энг йирик ГЭС директорининг ўринбосари Давлатбек Салолов. Шунга қарамай бу Тожикистондаги барқарор бўлмаган режим электр қувватини даромадларини кузатиб боришнинг имкони бўлмаган алюмин заводи каби хусусий лойиҳаларга йўналтирилишига қарши туриш қобилиятига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.

Қарзларга ботган Қирғиз­истон ЛЭП лойиҳасига бепарволик билан қарамоқда. Расмий кишилар айтишича, электр қувватига бўлган ички тақчилликни ва Қирғиз­и­стоннинг лойиҳада 200 миллион доллар миқдоридаги улуши борлиги айтилиб, улар бу лойиҳада иштирок этишга мажбур қилинган. Ҳукумат доираларидан ташқарида лойиҳага қарши тўғридан-тўғри мухолифат кўзга ташланади. ЮНИСОН эксперти, Бишкекдаги энергетика мониторинги маркази вакили Нурзат Абдирасулованинг айтишича, бу лойиҳа даромад келтирмайди. Аксинча, Тожик­истон билан келишмовчиликлар келтириб чиқаради, чунки Қирғизистондан электр қуввати унинг ҳудуди орқали узатилиши керак бўлади. Бу икки мамлакат умумий чегарасининг деярли ярми бўйича келишмовчиликлар шунчалик кескинлашдики, жорий йилнинг ўзида ўқотар қуроллардан фойдаланилган ҳолда икки марта тўқнашув бўлиб ўтди. Бу ҳол мулоқотни йўлга қўйиш учун аъло муҳит яратишига шуб­ҳа уйғотади.



DB query error.
Please try later.