Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
26.07.2014

ЭЗГУ НИЯТЛАР, ЭЗГУ ИШЛАР

одамлар турмушини фаровонлаштирмоқда

Йигирма уч йил тарихан қисқа давр. Аммо шу фурсатда мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида асрларга татигулик улкан ишлар амалга оширилдики, бу мамлакат иқтисодиё­тининг мустаҳкамланишига, шон-шуҳратининг ошишига, аҳоли турмуш фаровонлигининг янада яхшиланишига хизмат қилди. Бугун қайси бир соҳани олмайлик, унинг яқин ўтмишидаги ва бугунги ҳолатини қиёслаб, ким эдигу ким бўлдик, деган саволга жавоб топамиз.

Яқинда «Ўзбекэнерго» давлат акционерлик компаниясининг «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» очиқ акциядорлик жамияти бош муҳандиси Бобур Саидмуродов билан суҳбатлашиб қолдим. У 110 киловольт­ли Мароқанд — Қарши темир йўли ташқи электр тармоғи қурилиши ҳақида гапириб берди:

— Мазкур электр тармоғи қурилиши Президентимизнинг 2012 йил 5 январдаги «Осиё Тараққиёт банки иштирокида «Мароқанд — Қарши темир йўл участкасини электрлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан лойи­ҳалаштирилган. Бундан мақсад келгусида темир йўл тизимини ривожлантириш, юк ва йўловчи ташишда хизмат кўрсатиш савиясини ошириш, темир йўл транспортида замонавий технологияларни татбиқ қилишга қаратилган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзқишлоқэлектр­қурилиш» ОАЖ бош пудратчи этиб тайинланди. Бу корхонага билдирилган жуда катта ишонч эди.

Ўзингиз тасаввур қилинг, Мустақилликка қадар темир йўл тизимидаги ишлар қандай аҳволда эди? Поездларнинг секин ҳаракати, вагонлардаги тирбандлик, вокзал кассаларидаги чипта муаммоси, ҳамма-ҳаммаси асабга тегса-да, чидашга, тишни тишга қўйишга мажбур эдик. Бугун-чи? Биргина «Афросиёб» тез­юрар поездини олайлик. Бу бир мўъжиза. Энди Самарқанду Тошкент бир қадам. Нафақат, халқимиз, ҳатто хорижликлар ҳам ҳайратда. Икки соатдан нари бери вақт­да, йўловчи нафасини ростлаб улгурмай Тошкентдан Самарқандга етиб келса-я... Поезд вагонларида яратилган шарт-шароитлар ҳақида эса соатлаб гапирсанг камлик қилади. Мароқанд — Қарши темир йўли ташқи электр тармоғи қурилиши ниҳоясига етгач, тез­юрар поездлар Тошкентдан Самарқанд орқали Қаршига ҳам қатнай бошлайди. Кейин эса навбат — Термизга.

Мароқанд — Қарши темир йўли ташқи электр тармоғи қурилиши бўйича жами бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати 12 миллиард сўмдан ошди. Мазкур иншоотга йил охирларида электр кучланиши берилиши режалаштириляпти. Бу эса жанубий вилоят — Қаш­қадарёнинг Самарқанду Тошкент билан боғланишдаги имкониятларини янада оширади. Юқорида таърифлаганимиз — мус­тақиллигимиз мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилаётган тезюрар поезд­лар қашқа­дар­ё­­­лик­ларнинг ҳам энг севимли ва қулай транспортига айланади.

Президентимизнинг «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида 2014 йилга қадар республикамизда 33557 та уй-жой қурилди. «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» ОАЖ томонидан биргина 2014 йилнинг ўзида Қашқадарё вилоятида намунавий лойиҳалардаги 1172 та уй-жойга 31,34 километр, Самар­қандда 1127 та уй-жойга 32,27 километр, Сур­хондар­ёда 24,89, Бухорода 22,43, Навоийда 18,44, Жиззахда 15,98 километр электр тармоғи тортилади. Бугунга қадар эса мазкур олти вилоятда режалаштирилган ишларнинг асосий қисми бажарилиб қўйилди.

— Ўтган йили 5 хоналик уйга кўчиб кирдик, — дейди Самар­қанд туманида истиқомат қилувчи Ўткир ­Исломов. — Уйга кирган паллада турмуш ўртоғим ва фарзандларимнинг қувончини кўриб, ўзимни қўярга жой топа олмадим. Табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотида муаммо йўқ. Менга «Қишлоққурилишбанк»нинг Самарқанд филиалидан энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Қўшниларим ҳам ўзимга ўхшаш ёш оилалар. Яратилган шарт-шароитлар ҳақида улар ҳам оғзиларидан бол томиб гапиришади.

Айтиш мумкинки, Самарқанд туманида истиқлол йилларида ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда улкан ишлар амалга оширилди. Туман қишлоқлари таниб бўлмас даражада ўзгариб, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалди.

— 2009-2013 йиллар мобайнида 3 та қишлоқ массивида 496 та намунавий уй-жой барпо этилди, — дейди «Маҳалла» жамоат фонди туман бўлинмаси раиси ­Шерали Ҳамроқулов. — Уларнинг асосий қисми Янгиариқ ҳудудига тўғри келади. Бугун обод манзилга айланган Янгиариқнинг янги ҳовлиларига кейинги тўрт йилда 455 та хонадон кўчиб кирди. Асосийси, қурилиш жараёнида уй-жойлар қийматининг асоссиз равишда ошиб кетмаслигига, мақсадга эришиш учун маҳаллий хом­ашёдан, замонавий қурилиш материалларидан кенг фойдаланишга эътибор қаратиляпти.

Янгиариқ катта йўл ёқасида, туман маркази — Гулобод шаҳарчаси ёнгинасида жойлашган бўлса-да, илгари ташландиқ ерлардан иборат эди. Бугун эса унинг қиёфасига ҳамма ҳавас қилади. Янги уй-жойлар қурилиши муносабати билан Янгиариқ массивида янги «Янгиариқ» маҳалласи ташкил топди. Маҳалла ўртасида замонавий мактаб қад ростлади. Савдо, маиший хизмат шохобчалари очилди. Кўчаларга асфальт ётқизилди. Ҳовли-жойлар ва улар атрофи гулу гулзорларга бурканди, ичимлик суви, табиий газ келтирилди, электр таъминоти йўлга қўйилди.

Буларнинг барчаси аввало, истиқлол туфайли ва халқимизга муносиб турмуш шароити яратиб бериш мақсадида қилинаётган эзгу ишлар самарасидир.

Абдурасул САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.