Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
24.07.2014

ТАРҒИБОТ ТАЪСИРЧАНЛИГИ

партияга ишончни мустаҳкамлайди

Тарғибот — бу одамларга ғоявий таъсир этишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Ғоялари кенг қўллаб-қувватланишини, жамиятда мустаҳкам ўринга эга бўлишни, тарафдорларини кўпайтиришни, электорати манфаатларини самарали ҳимоя қилишни истаган сиёсий партия аввало тарғибот ишларига жиддий эътибор қаратиши лозим.

Бугунги кунда ЎзХДП Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари қошида 17 та тарғибот гуруҳи фаолият юритмоқда. Уларга 232 нафар ҳаётий ва партиявий тажрибага эга бўлган кишилар, сиёсатшунос олимлар, партиядан сайланган барча даражадаги депутатлар жалб этилган.

Жорий йилда ўтказилаётган тадбирларда асосий эътибор «Соғлом бола йили» Давлат дастури, мазкур ҳужжат асосида юртимизда қилинаётган ишлар, партия дастурий ғоялари, Сайловолди дас­турини амалга ошириш юзасидан партия ташкилотлари, депутатларимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар тарғиботига қаратилмоқда.

Мисол учун халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи соғлом болани вояга етказиш ва тарбиялашда ижтимоий соҳа муассасалари, мутасадди ташкилотлар масъулиятини ошириш, ажратилаётган бюджет маблағлари мақсадли ишлатилишини таъминлашга хизмат қиладиган таъсирчан депутатлик ва жамоат назоратини олиб бормоқда. Биз эса уларнинг ишларини, аввало, электоратимиз вакиллари, кенг жамоатчиликка етказамиз.

Бундан ташқари, депутатларимизнинг ўзлари ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маърифий соҳаларда олиб борилаётган ўзгаришларда фаол иштирок этиб, ислоҳотлар мазмун-моҳияти, янги қонун ва қарорларнинг аҳамияти, партия дастурий мақсадларини тарғиб қилиш ишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Тарғибот-ташвиқот ишларида сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувларнинг аҳамияти катта. Шу боис сиёсий семинар ва ўқувларни юқори савияда ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз. Яқинда вилоятимизда ЎзХДП Марказий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида «Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида ЎзХДПнинг иштирокини кучайтириш масалалари» мавзусида семинар ташкил этилди. Унда маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг тарғибот-ташвиқот ишларида фаоллигини ошириш, партия дастурий ғояларини аҳоли орасида кенг тушунтириш масалалари муҳокама этилди.

Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий партия кенгашлари ва бошланғич ташкилотларда 500 дан ортиқ сиёсий ўқув машғулотлари  ташкил этилди. Айниқса, Пахтачи, Иштихон, Нарпай, Булунғур, Пастдарғом, Пайариқ, Ургут туман партия кенгашларидаги тарғибот гуруҳлари томонидан ўтказилаётган семинарлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бу йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар ўтказилишини ҳисобга оладиган бўлсак, тарғибот-ташвиқот ишларининг нақадар муҳимлиги яна бир бор ойдинлашади. Бўлажак сайловларда муносиб иштирок этиш учун тар­ғибот гуруҳлари ишини жонлантириш, ҳар бир тар­ғиботчини зарур услубий қўлланмалар билан таъминлаб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлигини ошириш учун, энг аввало, одамлар орасида бўлиш, оддий кишилар билан ҳаётий мавзуларни муҳокама этиш, ҳудудлардаги мавжуд камчилик ва муаммоларни биргаликда таҳлил этиш лозим. Шунда одамлар бизни эшитади, очиқ мулоқот ва давра суҳбатларида фаол иштирок этади ва бу албатта, биз кутган самарани беради.

 

Бўрибой БЎРОНОВ,

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари.



DB query error.
Please try later.