Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
19.07.2014

ХАЛҚИМИЗНИНГ РИЗҚИ ҲАМИША БУТУН БЎЛСИН!

Истиқлолга эришган илк кунларимизни яхши эслайман. Ўша пайтлари мамлакатимизда ун ва нон тақчиллиги одамларни саросимага сола бошлаган эди, ҳар бир оилага одам сонига қараб маҳсулот тарқатилар, уни олиш учун ҳам кунлаб навбат кутардик.

Президентимиз табригида ўша кезлари мамлакатимизда бир ҳафта-ўн кунлик ун захираси қолгани айтилди. Бу маълумотга эътибор бериб, чуқурроқ ўйлаб кўрсак, нақадар оғир ва қалтис вазият юзага келганини англаймиз.

Мустақилликка эришилган дастлабки кунларданоқ Президентимиз ташаббуси, қатъий талаби билан амалга оширилган ишлар туфайли ғалла мустақиллигига эришдик. Қолоқ қишлоқ хўжалиги бошқарувидан воз кечилгандан сўнг, ер ўз эгасига — танти деҳқонга берилди. Ана шундай хайрли ишларнинг натижасида бугун Ўзбекистон халқи фаровон ва тўкин-сочинликда турмуш кечираяпти.

Президентимизнинг юртимиз ғаллакорларига йўллаган табриги Сурхон воҳасининг барча деҳқонлари қатори мени ҳам тўлқинлантириб юборди. Жанубнинг иссиқ ва жазирамали қуёши тафтида қорайган барча танти ғаллакорларимиз юзида ўз меҳнати маҳсулидан қониқиш ва қувонч акс этди. Айниқса, дунёда меҳнаткаш инсонлар жуда кўп, лекин оғир синовларда тобланган, ўз фидойилиги ва матонати, чидамлилиги ва олижаноблиги билан ажралиб турадиган ўзбек деҳқонларига етадиган, уларга тенг келадиган одамлар кам, деган фикр барча деҳ­қонларимизга янада кўтаринки кайфият, куч-ғайрат бағишлади. 

Хўжалигимиз тумандаги илк хўжаликлардан ҳисобланади. Тўғри, дастлабки йилларда бироз қийинчиликларга дуч келдик. Яратиб берилган зарур имконият ва шароит туфайли бош­қа кўплаб хўжаликлар сингари қаддимизни тикладик. Ҳозир 50 гектар ер майдонимиз бор. Ҳар йили шартнома режаларини ортиғи билан уддалаб келаяпмиз. Даромадимиз ҳам йил сайин ошаяпти, янги техникалар харид қилдик, жами 30 га яқин янги иш ўрни яратилди.

Бу йил қарийб 25 гектар майдондаги ғалладан 148 тоннадан ортиқ  сара буғдой олинди. Бу эса ҳар гектар майдондан ўртача 55-60 цент­нер ҳосил, деганидир. Режани тўлиқ бажардик, олинган ҳосилнинг маълум қисми ишчи-хизматчиларимизга тарқатилди.

Бугун биз юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандмиз. Биз етиштирган буғдой унга, нонга айланиб, халқимиз дастурхонида турганини кўрсак, ғурурланамиз, меҳнатимиз роҳатини ҳис этамиз. Биз деҳқонлар, ғаллакорлар халқимиз риз­қи доимо бутун бўлишини истаймиз. Шу мақсад йўлида меҳнат қилаётганимиздан фахрланамиз.

Шайдулло ҚУРБОНОВ,

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги «Акбар» фермер хўжалиги раҳбари,  ЎзХДП аъзоси.



DB query error.
Please try later.