Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
15.07.2014

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

«Сайловдан кейинги ўтган даврда туман партия кенгашининг 9 та пленуми, партия гуруҳининг 16 та йиғилиши ўтказилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига депутатларимиз ташаббуси билан 11 та масала киритилди ва уларнинг ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатилди. Сайловчилар, электоратни ўйлантираётган турли йўналишдаги масалалар юзасидан 70 та депутатлик сўрови юборилди».

ЎзХДП Юқори Чирчиқ туман кенгашининг ҳисобот-сайлов конференциясида туман партия кенгаши ­раиси Латифжон Мансуров ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил ахборот бераркан, ана шу рақамларни келтириб ўтди. 

Конференцияда туман партия кенгаши ва гуруҳининг фаолияти кенг таҳлил этилди.

— Айтиш жоизки, бош­лан­ғич ташкилотларда мақсадли тадбирлар ўтказиш, партиянинг ғояси ва устувор вазифалари тар­ғиботини кучайтириш ишимиз самарасини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди, — дея ҳисоботини давом эттирди туман партия кенгаши етакчиси. — Бугун туманимизда пар­тиямизнинг 34 та бошланғич ташкилоти фаолият юритяпти, уларга мингдан ортиқ аъзо бирлашган. Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида қуйи бўғинларда 62 марта сиёсий ўқув ўтказилиб, уларда 4 мингдан ор­тиқ партия аъзолари иштирок этди.

Бундан ташқари, аҳоли орасида учраётган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ҳуқуқий ва бошқа маслаҳат кўмаги кўрсатиш, электорат ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қи­лиш мақсадида Жамоатчилик қабулхоналари фао­лия­ти янада кучайтирилди. Аҳолидан тушган 141 мурожаатнинг аксарияти ижо­бий ҳал этилди.

Конференцияда, шунинг­дек, халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Эгамберди Жаниқулов, партия фаоллари Изатилла Мирҳамидов, Муҳаббат Қосимова сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Партия ташкилотининг ўтган даврдаги фаолияти қониқарли баҳоланди.

Конференцияда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Зулхумор ЭРГАШЕВА



DB query error.
Please try later.