Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
10.07.2014

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИНИ МУНОСИБ НИШОНЛАШ

ҳам бурч, ҳам масъулиятдир

ЎзХДП Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси «Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, демократлаштириш жараёнлари натижаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ва депутатлари иштирокини таъминлаш» мавзусида семинар ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида белгиланган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

«Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» ­шиори остида бўлиб ўтган тадбирда ЎзХДП Марказий Кенгаши масъуллари, пар­тиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари, Тошкент шаҳар ва вилоят кенгашлари ходимлари, туман, шаҳар партия ташкилотлари раислари, тарғиботчи гуруҳлар аъзолари ва экспертлар, олим ва мутахассислар иштирок этди.

Семинарда ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов сўзга чиқиб, мустақиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, бу жараёнда партия ташкилотлари ва депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларига эътибор қаратди.

— Партиямиз мамлакатимизнинг мустaқил тaрaқ­қиёт йўлида эришган тарихий ютуқларини юксак қадр­лайди, — деди пар­тия етакчиси. — Дaвлaт вa жaмият қурилиши, иқтисo­диёт, ижтимoий ҳaёт вa мaъ­нaвият, суд-ҳуқуқ тизими, тaшқи сиёсaт вa xaвф­сизликни тaъ­минлaш масалаларида босқичма-босқич тарзда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз фаровонлигининг кафолатини, юртимизнинг жaҳoн ҳaмжa­миятидaги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз ҳаётининг бирор-бир жабҳаси йўқки, унда мустақиллик шукуҳи сезилмаса, жамиятимизнинг бирор-бир аъзоси йўқки, унинг ҳаёти, орзу-умидларида мустақиллик акс этмаган бўлса. Мус­тақиллик бугунги тинч, осуда ҳаётимиз, халқаро майдондаги нуфуз ва эътиборимизнинг бош мезонига айланди. Бу бизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Мустақиллик байрамини муносиб нишонлашимиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамия­тини аҳолига етказишда партиямиз ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаол иштирок этиши лозим. Шу муносабат билан партиямиз Марказий Кенгаши Ижроқўми Ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Унга мувофиқ, партия ташкилотларимиз ҳамда депутатлик бирлашмалари республикамизнинг барча ҳудудларида етакчи олим ва мутахассислар, ёзувчи, шоир ҳамда санъаткорлар иштирокида турли семинарлар, давра суҳбатлари, учрашув ва анжуманлар ўтказади.

Ҳар бир тадбир очиқ ва самимий руҳда, расмий қоида ва маърузалардан холи бўлиши, унда кўпроқ одамлар билан фикр алмашилиши, мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизни аниқ мисоллар билан аҳолига тушунтириш керак.

— Партиямиз томонидан ташкил этиладиган тадбирларни аниқ факт ва рақамлар таҳлили асосида ўтказишнинг аҳамияти катта, — деди семинарда ЎзХДП Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари ­Шарбат Абдуллаева. — Тадбирларимизнинг самараси кўп жиҳатдан шунга боғлиқ. Истиқлол йилларида инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, турмуш шароитини яхшилаш, моддий ва ижти­моий фаровонлигини ошириш учун туб ислоҳотлар амалга оширилди. Соҳалардаги факт ва рақамлар таҳлил этилганда бу яққол кўзга ташланади. Эришилган натижаларни сарҳисоб қилсак, жуда мураккаб, ўта қалтис муаммоларни ҳал этиш учун ўз вақтида муҳим ишлар қилинганига амин бўламиз.

Ҳамон давом этаётган молиявий-иқтисодий инқироз шароитида мамлакатимиз ишлаб чиқариш салоҳияти йилдан-йилга ошиб бораётгани, жумладан, 2013 йилда ялпи ички маҳсулот 8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги — 6,8 фоизга ўсгани тараққиётимизнинг барқарор эканидан далолат беради.

ЎзХДП учун аҳамиятли жиҳати мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. 2013 йилда давлат бюджети харажатларининг 59,3 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилди.

Мустақиллик йилларида юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли сиҳат-саломатлиги яхшиланди. Бугунги кунда қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган 14 миллиондан ортиқ аҳоли малакали тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконига эга.

Семинарда ёш авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашга қаратилган таълим соҳасидаги ислоҳотлар аҳамиятини очиб бериш масалалари ҳам эътиборда бўлди. Биргина 2013 йилда 28 та янги касб-ҳунар коллежи қурилди, 381 та умумтаълим мактаби, олий ўқув юртлари тизимидаги 45 та объект, 131 та касб-ҳунар кол­лежи ва лицейлар реконструкция қилинди ёки капитал таъмирланди. Шунингдек, 55 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 112 та болалар спорти объектлари ва кўплаб сузиш ҳавзалари фойдаланишга топширилди. Булар — шунчаки рақамлар эмас. Бу ишларнинг ортида фар­занд­ларимизнинг жаҳон андозасига мос даражада илм олиши, қизиқиш ва қобилиятини рўёбга чиқаришга шароит яратишдек эзгу мақсад турибди.

Тадбирда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Вафоев, фракция аъзолари Ҳафиза Каримова, Зиёвуддин Мансуров, Тошкент вилоят пар­тия кенгаши ходими Зулфия Зокирова ва бош­қалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Билдирилган таклифлар асосида партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари аҳоли ўртасида олиб борадиган тарғибот ишларини янада жонлантиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Басандабону ЖАЛИЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.