08.07.2014

СИЁСИЙ ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИ

қандайлигига, аввало, сайловчи баҳо беради

ЎзХДП Уставига мувофиқ шу кунларда ҳудудий партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтмоқда. Маълумки, партия конференцияси ҳудудий партия ташкилотининг олий органи ҳисобланади. Ҳудудий партия ташкилотларининг навбатдаги конференциялари Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши пленуми томонидан белгиланган муддатларда беш йилда камида бир марта чақирилади.

Ҳудудий партия кенгаши конференциялар оралиғида тегишли ҳудудий партия ташкилотининг раҳбар органи бўлиб, унинг манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан иш юритади.

Бугун халқ сиёсий партиядан, депутатдан кўп нарса кутади, талаб қилади. Уларнинг кучига ишонади. Сиёсий партия халқнинг эҳтиёжларини биринчи бўлиб англаши, муаммоларни ўрганиб, самарали ҳал қила олиши зарур.  

Депутатдан эса чин маънода одамлар дарди билан яшаши, уларнинг муаммоларини жон куйдириб ҳал қилиши талаб этилади.

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгашида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси устидан назорат ўрнатиш, партия электорати манфаатларини ҳи­моя қилиш, сайловларга муносиб тайёргарлик кўриш масалалари қизғин муҳокама қилинди.

Кўргазмали конференцияда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари, туман ва шаҳар кенгаши раислари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари иштирок этди.

Сўнгги беш йил ичида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлида улкан қадамлар ташланди. Бу жараёнда партиямиз ҳам фаол иштирок этиб, ижтимоий-сиёсий масалаларда ўзининг қатъий позициясини кўрсатди.

Бугунги кунда ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгашида 77 бошланғич ташкилот бўлиб, уларнинг 42 таси ҳудудий партия ташкилотларидир. Мазкур бошланғич ташкилотлар аҳоли муаммоларини ўрганиб, таклифларини юқо­ри партия ташкилотлари ва депутатларга етказишда фаоллик кўрсатмоқда.

— Биз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак, партиямиз низоми ва дастурига қараб, сайловчи унга баҳо беради, — дейди ЎзХДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши ­раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги пар­тия гуруҳи раҳбари ­Дониёр Азизхўжаев. — Партия ташкилотларимиз ўтган давр мобайнида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами, кам таъминланганлар, таълим, тиббиёт соҳаси ходимлари, ўқувчилар, ёш оилалар, иш билан банд бўлмаган аҳоли қатлами манфа­атини ҳимоя қилиш ва уларга кўмак бериш борасида муайян ишларни амалга оширди. Барча даражадаги депутатлар томонидан мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ижтимоий ҳи­моя­га муҳтож оилаларга ҳам моддий, ҳам маънавий ёр­дам кўрсатилди.

Биз электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ижтимоий масалаларни ҳал этишга янада кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим. Бу борада тўпланган масала ва муаммоларни умумлаштириб, вилоят, республика даражасигача олиб чиқишимиз ва уларни ижобий ҳал этишга эришишимиз зарур.

Ўтган йили халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан иккита масала сессия муҳокамасига олиб чиқилди. Давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари раҳбарларига турли масалалар юзасидан 18 марта депутатлик сўровлари юборилди. Уларнинг аксарият қисми ўзининг ижобий ечимини топди.

Конференцияда шунингдек, партия дастурий мақсадларини амалга оширишга қаратилган ишлар, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳининг «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш устидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатиш борасидаги ишлари таҳлил этилди.

— Сиёсий партия аҳолига ўзининг дастурий мақсадлари ва режаларини тушунтиришда унинг бажарган амалий ишлари муҳим аҳамиятга эга, — дейди ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ­пар­тия гуруҳи раҳбари ­Сирожиддин Аъзамов. — Мисол учун узундан узоқ назарий гаплардан кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган қатлам вакилларига ҳақиқий амалий ёрдам кўрсатиш одамларга кучлироқ таъсир қилади. Чунки бунда натижа кўриниб турибди. Бундай ишларни Чирчиқ шаҳар партия кенгаши тажрибаси мисолида ҳам кўряпмиз. 

Айниқса, Чирчиқ шаҳридаги биринчи маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ҳудудий бошлан­ғич партия ташкилотининг иш тажрибаси кўпчиликда қи­зиқиш уйғотмоқда. Шунинг­дек, ўтган йили халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши сессиясида пар­тия гуруҳи ташаббуси билан «Ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари билан уч томонлама шартнома тузиш ҳолати ва уларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида»ги масала сессия муҳокамасига олиб чиқилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш партиямиз учун принципиал аҳамиятга эга эканини ҳи­собга олсак, бу ташаббус нақадар муҳим экани ойдинлашади.

Йиғилишда, шунингдек, партия тадбирларини ўтказиш тартибларини янада такомиллаштириш, ҳар бир партия аъзосига ўз нуқтаи назари ва таклифларини очиқ-ойдин баён этишга имкон яратиш масалалари ҳам айтиб ўтилди. Сўнгра қатнашчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловлар масъулияти ҳақида фикр алмашди.

Конференцияда шаҳар партия ташкилоти тафтиш комиссияси ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳининг ҳисоботлари тингланди. Шунинг­дек, ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси таркиби ва ЎзХДП Тошкент вилояти конференциясига делегатлар сайланди.

Бобур ЭЛМУРОДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.