01.07.2014

ЎзХДП ГУРУҲИ СЕССИЯГА МАСАЛА КИРИТДИ...

Бахтиёр ЙЎЛДОШЕВ, Тошкент вилояти, ЎзХДП Ангрен шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари ­шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари:

— Ўзбекистон Халқ демократик партияси ­Сайловолди дастурида халқ таълими тизими ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат шароит­ларини яхшилаш масаласи белгилаб қўйилган. Ушбу муҳим вазифа ижросини таъминлаш мақсадида партия гуруҳимиз Ангрен шаҳридаги таълим ­муассасаларида ўқитувчи-ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлилий ўрганди. Унинг натижалари партия гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилди.

Шундан сўнг мазкур масала юзасидан Ангрен шаҳар халқ таълими фаолиятини ташкил этиш ва методик таъминлаш бўлими мудири ҳисоботини эшитиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жорий йил 26 апрель куни халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши сессиясида халқ таълими фаолиятини ташкил этиш ва методик таъминлаш бўлими муди­ри Эсонали Қорабоевнинг ҳисоботи эшитилди.

Унда халқ таълими муассасалари ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида касаба уюшмаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бироқ ўқитувчилар учун устама ҳақ, мукофот пулларини тақсимлашда айрим қонун бузилиш ҳоллари кузатилгани ҳам қайд этилди.

Сессияда халқ таълими муассасалари ходимлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга устама ҳақ тўлаш, мукофот пули тақсимланишида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Маъмуржон МАТМУСАЕВ, Фарғона вилояти, халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашидаги ЎзХДП ­гуруҳи раҳбари:

— Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш ЎзХДП учун муҳим масала ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жойлардаги партия ташкилотлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари бу борада изчил иш олиб бормоқда. Айниқса, корхона-коллеж-ўқувчи ўртасида тузилган уч томонлама шарт­номалар ижроси доимий равишда назорат қилиб борилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, партия гуруҳимиз йиғилишида иш ўринлари ташкил этиш ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Унда ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш натижалари таҳлил этилди. Мазкур масалани сессияга олиб чиқишга қарор қилинди.

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг 2014 йил 8 апрель куни ўтказилган сессиясида ушбу масала кўриб чиқилди.

Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига кўра, туманимизда биринчи ярим йилликда 2 минг­дан ортиқ иш ўрни яратилиши белгиланган.

Ҳозирда Фарғона туманида 9 касб-ҳунар коллежи бўлиб, уларни 2013-2014 ўқув йилида 2660 нафардан ортиқ йигит-қиз тамомлади.

Сессияда Бандлик дастури асосида яратилаётган иш ўринлари доимийлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари амалиётини самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Бугунги кунда партия гуруҳимиз ушбу қарор ижросини мунтазам назорат қилиб бораяпти.

Сулаймонқул ХИДИРОВ, Жиззах вилояти,  халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги ЎзХДП ­гуруҳи раҳбари:

— Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, ёш авлодни баркамол этиб вояга етказиш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш масаласи доимий эътиборда бўлиб келган. Шу боис партия гуруҳимиз томонидан туманда болалар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда.

Шу йил 15 февралда халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги партия гуруҳи йиғилишида шу билан боғлиқ масала кўриб чиқилди. Шундан сўнг Ижтимоий-маданий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича ­доимий комиссия йиғилишида муҳокама этилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, тумандаги спорт мактаблари, таълим муассасаларида ташкил этилган спорт тўгараклари фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш кераклиги аниқланди. Уларда яратилган шароитларни яхшилаш, спорт мажмуалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишлар таҳлил этилди.

Шундан сўнг халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 2014 йил 28 февралда ўтказилган ­навбатдаги сессиясида мазкур масала кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Сессияда партия гуруҳи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, болалар спортини ривожлантириш мақсадида бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг манзилли сарфланиши борасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлиги таъкидланди. Ҳозирги кунда мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида мутасадди ташкилотлар ­фаолияти ўрганилмоқда.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Нурали ОРИПОВ тайёрлади.



DB query error.
Please try later.