01.07.2014

МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШ

ва яна бир бор мустақил фикрлаш талаб этилади

Президентимиз матбуот ва оммавий ахборот воси­талари ходимларига йўллаган байрам табригида журналистлар меҳнатига яна бир бор юқори баҳо берди. Шу билан бирга, жаҳон миқёсидаги глобаллашув, ахборот-коммуникация технология­лари катта таъсир кучига эга ҳозирги замонда матбуот ва омма­вий ахборот воситалари олдида турган муҳим вазифаларга эътибор қаратди.

Айтиш керакки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ўзига хос ривожланиш йўлини босиб ўтди. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида соҳадаги ислоҳотларни бутунлай янги босқичга кўтариш бўйича бир қатор қонунчилик ташаб­буслари илгари сурилди. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши юртимизда ОАВ фаолиятини янада эркинлаштириш, дaвлaт ҳокимияти вa бошқaруви оргaнлaри фaо­лияти устидaн жaмоaтчилик нaзорaтини тaъминлaш, ҳо­ки­мият вa жaмоaтчилик ўр­тaсидa мустaҳкaм aлоқa ўр­нaтиш борaсидaги таъсирини кучaйтиришнинг ҳуқу­қий мexaнизмлaрини мустаҳкамлади.

Энг муҳими, бу орқали сўз ва фикр эркинлигини қарор топтириш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада такомиллаштириш имкони кенгайди. Натижада жамиятда журналистга, оммавий ахборот восита­лари фаолиятига нисбатан ишонч ортмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз табригида бугунги мураккаб ва қалтис замонда дунё­да, ён-атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни чуқур идрок этиш, уларнинг туб моҳиятига етиб бориш учун аввало одамларда мус­тақил фикрлаш ва яна бир бор мустақил фикрлашни шакллантириш талаб қилинишини алоҳида таъкидлади.

Ҳақиқатан ҳам бугун бутун дунёда мафкуравий таҳдид кучайиб, ахборот хавф­сизлиги масаласининг долзарблиги ошиб бораётгани журналистларда эркин ва мустақил фикрлаш кўникмасини ривожлантиришни тақозо этмоқда. Чунки ахборот етказувчининг мавзуга холис ва ҳаққоний ёндашиши биринчи навбатда унинг дунёқараши ҳамда фикри кенг ва мустақил бўлишини талаб этади.

Умуман олганда, бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг вазифалари ҳам, улар олдига қўйилаёт­ган талаблар ҳам кўп. Энг асосий, ҳал қилувчи талаб эса ҳақиқатни, ҳаёт ҳақи­қатини тўлақонли акс эттиришдан иборат.

Бу борада журналистларимиз, айниқса, ёш қаламкашлар ўз маҳорати, билим ва истеъдоди ҳисобидан замонавий ахборот воситаларининг им­кониятлари, ахборот тўп­лаш ва уни оммага етказиш­нинг усул-услублари ҳақида етарли малака ва кўникмаларга эга бўлиши муҳим аҳа­миятга эга, деб ўйлайман.

Бугун оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг ривожи, сиёсий маданиятнинг юксалиши, демократик тамойилларнинг қарор топишида муҳим ўрин тутади. Ана шундай бир шароитда эса журналист ҳаётнинг энг олдинги қаторида бўлиши, жа­мият­га, одамларга фойда келтириши керак.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Дастурида қонунларни бажариш, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан ўз вазифаларини амалга ошириш, Конституцияда белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оғишмай риоя қилиш ҳамда уларни ҳимоя қилишни таъминлаш устидан фаол жамоатчилик назорати ва ошкоралик инс­титути сифатида мустақил оммавий ахборот воситаларининг кенг ривожланишини изчил таъминлаш вазифаси белгиланган.

Шу жиҳатдан олиб қарасак, жамоатчилик назоратини кучайтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш пар­тиямиз электорати манфаа­тига бевосита хизмат қилади. Хусусан, аҳолининг ижти­моий ҳимояга эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, бандлик даражасини оши­риш, ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш ва бошқа масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини амал­га оширишда ОАВ кучи­дан самарали фойдаланиш ҳудудларда ижтимоий-иқти­содий масалалар ижобий ечим топишига хизмат қи­лади.

 

Ҳафиза КАРИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.



DB query error.
Please try later.