26.06.2014

ФУҚАРОЛАРНИНГ СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ

демократик ислоҳотларнинг самарали кечишига хизмат қилади

Урганч шаҳрида сайлов жараёнида фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишда ЎзХДП ташкилотларининг вазифаларига бағишланган семинарда бу ҳақда алоҳида таъкидланди.

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловлар орқали фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода қилади, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этади. Шу боис бу жараёнда уларнинг сайлов ҳуқуқи эркинликларидан тўла фойдалана билиши, юртимиз сиёсий ҳаётида фаол қатнашиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ҳотамжон КЕТМОНОВ, ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси:

— Сайловлар сиёсий пар­тияларнинг жамиятдаги ўр­ни, аҳоли ўртасидаги обрў­сини белгилаб беради. Ўт­ган давр мобайнида сайловчилар ишончини амалий ишларимиз билан оқлаган бўлсаккина, келгуси сайловларда юқори натижаларга эриша оламиз.

Буни барча даражадаги ЎзХДП ташкилотлари, пар­тиянинг Олий Мажлис Қонун­чилик палата­сидаги фракцияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик бир­лашмалари англаши, авваламбор, аҳо­лининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами ман­фаатларини ҳи­моя қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иш ўринлари ташкил этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш ка­би долзарб масалаларни ҳал этишни ўзининг бош вазифаси, деб ҳисоблаши зарур.

Шунингдек, партия тизимида ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишга қаратилган лойиҳаларни, ишларни кучайтириш, уларнинг ташаббускорлиги, куч ва имкониятларидан унумли фойдаланиш талаб этилади.

Назира МАТЯКУБОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи қонунларимизда кафолатланган. Фақатгина унинг ҳаётда қанчалик ўз ифодасини топаётгани муҳим аҳа­миятга эга. Фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги юқори бўлса, мамлакатда сиёсий жараёнлар изчил давом этади. Бу эса демократик ислоҳотлар самарасини бел­гилайди.

Кўппартиявийлик шароитида сиёсий-ҳуқуқий ма­даният бирламчи аҳамият касб этади. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, изчил тарақ­қиёт негизида катта меҳнат ётгани, инсонпарвар қонунлар амалда эканини ҳар кун, ҳар сония фуқароларга етказишимиз керак.

Бугунги семинардан кўз­ланган асосий мақсад аҳо­ли, айниқса, ёшлар ҳамда хо­тин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни сайловга оид қонунчилик асослари билан таништириш, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш, бу жараёнда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштироки, мақсади ҳамда амалий ишларидан хабардор қи­лишдир.

Муяссар РАҲИМОВА, ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти Хоразм вилоят бўлими етакчиси:

— Вилоятда партия аъзоларининг қирқ фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда 27 нафар аёл депутатимиз фаолият кўр­сатмоқда. Сиёсий онгнинг ўсиб бориши, ҳуқуқий маданиятнинг юксалиши аёлларнинг жамиятдаги фаол­лигини таъминлаяп­ти. Жорий йил давомида хо­тин-қизларнинг ҳуқуқий, тиббий маданиятини оширишга қа­ратилган бир қатор тадбирлар ўтказдик.

Уларда аҳо­лини ўйлан­тираётган муаммолар ҳам аниқланмоқда. Мисол учун яқинда ўтказилган тадбирда Қўшкўпир саноат касб-ҳунар коллежида ўқувчилар давомади талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди. Сабаби, уларнинг аксарияти 15-20 километр узоқдаги қишлоқлардан қатнашар экан. Автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Бу масалани ҳал қилиш учун депутатлар, партиямиз фаоллари иштирокида чоралар кўрилмоқда.

Демак, ҳар бир ўткази­лаётган тадбир, амалий ишлар билан мустаҳкамланиши, ундан аҳо­ли манфаат кўриши, ҳудудлардаги ижтимоий-иқти­содий масалалар ўз ечимини топишига туртки бўлиши зарур.

Камол ЖУМАНИЁЗОВ, ЎзХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти Хоразм вилоят бўлими фаоли:

Ҳозирда вилоятда пар­тия аъзоларидан етти минг нафарини ёшлар ташкил этади. Олий ўқув юрти тала­балари орасида партияларга бўлган муносабат, сиёсий жараёнларга қизиқишни ўрганиш мақсадида сў­ровномалар ўтказяпмиз. Улар иштирокида маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз билан учрашувлар, давра суҳбатлар ташкил этяпмиз.

Мазкур учрашувларда ёш­лар бугунги депутат ким, унинг ваколатлари нималардан иборат, деган саволларга жавоб олишмоқда. Бундай тадбирлар натижасида ёшларда сиёсий партияларга қизиқиш, депутат сифатида бу жараёнларда иштирок этиш иштиёқи пайдо бўлмоқда.

Айнан шундай мулоқотлар самараси ўлароқ кўпгина ёшлар сафимизга қў­шилди. Демак тадбирларимиз самара бермоқда. Ўза­ро мулоқотларнинг янада таъсирчан усулларини амалиётга жорий қилишимиз талаб этилади.

Муҳаббат САЛАЕВА, вилоят «Олима» хотин-қизлар уюшмаси аъзоси:

— Уюшмамиз ўз сафида илмий изланишлар олиб бораётган олима аёлларни бирлаштирган. Ўзбекистон ХДПнинг олиб бораётган кенг кўламдаги фаолияти билан таниш­дик. Айниқса, «Фаол аёллар» қаноти амал­га ошираётган ишлар кўп жиҳатдан бизнинг мақсад-вазифаларимизга ҳамоҳанг. Шу боис уюшмамизнинг 8 нафар аъзоси ЎзХДП­га кириш истагини билдирди. Эндиликда юрт истиқболи, фуқароларимиз фаровонлиги каби умумий мақ­садларимиз йўлида бир­галикда ҳаракат қиламиз.

Тадбирда аҳолининг сайлов соҳасига оид ҳуқуқ­ларини таъминлаш учун ­сиёсий ижтимоий, маданий тадбирлар мунтазамлигига эришиш, партияга фаол ҳаётий позицияга эга, ғоя­ларимизни тарғиб этиш ва рўёбга чиқаришда ҳамқадам бўладиган фуқароларни жалб қилиш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган са­волларга жавоб қайтарилди. Эллик нафардан зиёд ёш­лар, хотин-қизларга пар­тияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Рўзимбой ҲАСАН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.