24.06.2014

САЙЛОВ НАФАҚАТ СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРДАН

балки ҳар бир фуқародан фаолликни талаб этади

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент вилоят кенгаши ҳамкорлигида «Ўзбекистонда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнининг ҳуқуқий асослари» мавзуида семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, пар­тиянинг Тошкент вилоят кенгаши мутасаддилари, туман, шаҳар пар­тия ташкилотлари раҳбарлари ҳам­да йирик БПТ етакчилари ўзаро жон­ли мулоқотга киришдилар, савол-жавоблар бўлди, фикр-мулоҳаза алмашилди.

Семинарда «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбе­кистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун, Конституциямизнинг айрим мод­даларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда сайлов тизи­мини янада такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатлари мазмун моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўзга чиққанлар Марказий сайлов комиссияси мақомининг конституциявий асосларининг мустаҳкамланиши сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини, уларни ўтказишда қонунийликни ҳар томонлама таъминлашнинг муҳим кафолати тўғрисида фикр юритишди.

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Сирожиддин Аъзамов миллий сайлов тизимини янада ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, партиялараро рақобатнинг кучайиши, сайловолди ташвиқотининг шакл ва усуллари ҳақида фикр юритди.

— Сиёсий партиялар мамлакатимизда муҳим стратегик вазифаларни белгилаб олишда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда, — деди у. — Ҳаммамиз яхши биламиз, сиёсий партия давлат ва жамият ҳаётига реал таъсир этувчи кучга айланиши учун, албатта, у сайловларда муносиб иштирок этиши керак. Демак, биз бу йилги сайловларга ҳар йилгидан кўра жиддийроқ тайёргарлик кўришимиз керак.

Дилбар ХОЛИҚОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Мамлакатда демократик тамо­йилларнинг қарор топгани, аввало, сайлов тизими қанчалик ривожлангани билан ўлчанади. Шу боис юртимизда сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари изчил такомиллаштирилиб борилмоқда.

Мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар давлат ҳокимиятини янада демократлаштириш, ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро ти­йиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш зарур. Бу уларнинг сиёсий-ҳуқуқий мада­нияти, фуқаролик позициясининг шаклла­нишига хизмат қилади. Бугунги тадбир ана шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Насиба ТУРўУНОВА, ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими:

— Сайловнинг асосий вазифаси халқ хоҳиш-иродасини намоён этишга имкон бериш ва ҳокимият органларининг самарали фаолият олиб боришига, унинг такомиллашувига эришишдан иборат. Кейинги беш йилда мамлакатимиз ҳаёти қандай бўлиши, ислоҳотларнинг тобора чуқурлашиб бориши, қандай қонунлар қабул қилиниши шу сайлов натижаларига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Демак, сайловда нафақат сиёсий партиялар, балки ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши талаб этилади. Шундай экан, биз сайловга тайёр­гарлик жараёнида бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз зарур бўлади.

Наргиза МИРАҲМЕДОВА, семинар иштирокчиси:

— Анжуман жуда қизиқарли ўтди. Айниқса, қонунчиликдаги ўзгаришлар, сайлов жараёнлари, сайлов тизими ҳақидаги маълумотлар сиёсий билимларимизни янада бойитди. Хусусан, Бош Қомусимизнинг 103-моддасига киритилган қўшимчаларга биноан, вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этиши, улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниши кўзда тутилгани ҳар бир сиёсий партиянинг нафақат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, балки маҳаллий Кенгашларда ҳам кўпроқ ўринларни эгаллашдан манфаатдорлигини оширади.

Тадбир сўнггида давлат ҳокимияти­ни шакллантиришда фуқароларнинг сиёсий партиялар воситасида ишти­рок этишларининг ҳуқуқий асослари хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, бир гуруҳ ёшларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.