Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
24.06.2014

СИЁСИЙ ПАРТИЯ: ТАКЛИФ, ТАҲЛИЛ, ТАНҚИД

Жамшид ХОЛИҚУЛОВ, ЎзМУ журналистика факультети талабаси:

— Яқинда ўзим учун керакли сиё­сий терминнинг маъносини топиш мақсадида интернетга кирдим. Шунда Ўзбекистон Халқ демократик партияси расмий сайти — xdp.uz билан танишдим. Сайт менда жуда яхши таассурот қолдирди. Замонавий дизайн, маълум бир йўналишга хизмат қиладиган бобларнинг алоҳида жойлаштирилиши, ЎзХДПдан Олий Мажлис Қо­нунчилик палатасига сайланган депутатлар билан танишиш имконияти, партия билан электрон боғланиш, умуман, фойдаланувчи учун кўп­лаб қулайликлар мавжуд. Айниқса, партия сайтида «Жамоатчилик қабулхонаси» мавжудлиги, истаган киши ўз муаммоси ёки саволи билан мурожаат қилиш имко­нияти менда қизиқиш уйғотди.

Сайт билан танишиб, менда яна бир фикр пайдо бўлди. Ҳозирги кунда кўпгина хорижий мамлакатларда сиёсий партия етакчилари ҳамда депутатлар ўз дастурий мақсадларини рўёбга чиқариш, сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларни ташвишга солаётган масалаларни ўрганиш, умуман, аҳолига янада яқин бўлишда нафақат партиянинг расмий сайти, балки интернетнинг бошқа имкониятларидан ҳам самарали фойдаланишмоқда.

Депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари белгиланган режа ва муддат асосида амалга оширилади. Аммо, ижтимоий тармоқда ўз шахсий саҳифасига эга депутат, керак бўлса, ҳар куни ўз сайловчилари билан бевосита мулоқотга киришади, фикрлашади, баҳслашади. Одамларнинг таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Агар партиянинг расмий веб-саҳифа­сига, асосан, партия ҳақида маълум тасаввурга эга одамлар мурожаат қилса, ижтимоий тармоқ ёки блокда сиёсатчилар кўп сонли тармоқ фойдаланувчиларини ўзлари мансуб бўлган сиёсий куч ғояларига эргашиши, уларни жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга ундайди.

Бизда ижтимоий тармоқлар аудиториясининг асосий қисмини 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Шу маънода, юртимиздаги сиёсий партиялар электорат билан ишлашнинг мазкур замонавий усулидан тўғри ва оқилона фойдаланиш, шу орқали одамлар ичига кириб бориш масаласини ўрганиб чиқишса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Аслиддин ЖЎРАЕВ, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти бош мутахассиси:

— Бугунги кунда жойларда аҳолининг сиёсий партияларга бўлган му­носабати, энг аввало, ўша партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳудуддаги амалий ишлари, ташаббуслари, сайловчилар ишончини қанчалик оқлаётгани билан белгиланади.

Шу маънода оммавий ахборот воситаларида маҳаллий кенгаш депутатлари ҳақида одамларга кўпроқ маълумот етказиш, уларнинг фаолиятини кенг тарғиб қилиш, бошқача айтганда, ҳудудларда депутатлар ҳақида жамоатчилик фикрининг тўла шаклланишига хизмат қиладиган материалларни мунтазам бериб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Матбуот, телевидение, радио, қолаверса, веб-сайтларда партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлари ва уларнинг фаолияти ҳақида етарлича ўқиш, ўзимиз учун муайян тасаввур ҳосил қилиш имконияти мавжуд. Бироқ назаримда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар оммавий ахборот воситалари, аввало, партия нашрлари эътиборидан четда қолаётгандек.

Менимча, одамларни ўз ортимиздан эргаштирамиз, сиё­сий қарашларимизни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қиламиз, сайловларда муносиб иштирок этамиз, деган мақсад билан ҳаракат қилаётган ҳар қайси сиёсий куч бу масалага алоҳида эътибор билан ёндашиши лозим.

Жаҳонгир БОТИРБЕКОВ, Гулистон туман иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси:

— Танишларимдан бири хизмат сафари билан Ҳиндистонда бўлиб қайт­ди. Ундан таассуротлари ҳақида сў­радим. Мутахассислигим тарихчи бўл­гани учун, кўпроқ ушбу мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар тўғрисидаги фикри билан қизиқдим. Унинг бориши мазкур давлатда сиёсий партиялар ўртасида сайловолди кураш айни авжига чиққан паллага тўғри келибди.

У ерда партиялар оддий баннерлардан ҳам жуда унумли фойдаланиши, кўча, майдон, кўп қаватли турар-жой бинолари, дўконлар ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари — умуман, ҳар қадамда сиёсий кучларнинг нафақат умумий ғояси, балки уларнинг алоҳида йўналишларини ўзида ифодалаган, бир-бирини такрорламайдиган баннерларни учратиш мумкинлиги, ҳар бир партия ўзининг мадҳияси, шиорига эга эканлиги, шунингдек, партиялар ўз ғояси акс этган махсус атрибутлар сотиш, тарқатиш орқали тар­ғибот-ташвиқот ишларини фаол йўлга қўйгани менда катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу мамлакатда партияларнинг бундай тарғибот усуллари сайловлардан кейин ҳам давом этаркан. Ке­йинги йилларда бизда ҳам сиёсий партияларнинг одамлар орасига кириб бораётгани, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда уларнинг ўрни тобора мустаҳкамланаётгани кишини хурсанд қилади. Аммо тарғибот-ташвиқот борасида баъзи бир камчиликлар ҳам бор.

Ҳозир туманимизда онда-сондагина баъзи сиёсий партия баннерларига кўзингиз тушади. Бироқ уларнинг барчаси ҳам талаб даражасида эмас. Шунингдек, баннерларда фақат бир хил ғоя — партиянинг умумий мақсадлари илгари сурилган, холос. Бу борада бирор янгилик, тўғрироғи, ранг-баранглик кузатилмаяпти. Фикримча, аҳолининг ўзи ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этаётган бугунги кунда, партиялар тарғибот-ташвиқот ишларида янги, янада замонавий усуллардан самарали фойдаланиши лозим.

«Ўзбекистон овози» мухбири

Дилшод НАРЗУЛЛАЕВ тайёрлади.



DB query error.
Please try later.