21.06.2014

ЖАМОАТЧИЛИК ҚАБУЛХОНАСИГА МУРОЖААТ ЭТГАН ЭДИМ!

Хадичабону НУРИДДИНОВА, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, II гуруҳ ногирони:

— Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашидаги Жамоатчилик қабулхонасига соғлиғимни тиклашга кўмаклашиш ҳамда ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилдим. Касб-ҳунар коллежининг банк-молия йўналиши бўйича тамомлаганман.

Мурожаатим партия томонидан беэътибор қолдирилмади. Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасида бир муддат даволаниб чиқдим. Шунингдек, иш масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.

Ҳозирги кунда Халқ банкининг Боғишамол туман бўлимида ишлаяпман.

Бошқа сиёсий партияларнинг фаолиятини ҳам кузатиб бораман. Менинг назаримда одамлар ўртасида обрў қозониш учун, энг аввало, ЎзХДПга ўхшаб амалий ишлар қилиш керак.

Козимжон РАҲИМОВ, Наманган вилояти, Норин тумани, Беруний маҳалласи:

— Бир куни аёлим Ўзбекистон Халқ демократик партияси «Фаол аёллар» қаноти томонидан «Соғлом бола — соғлом оилада камол топади» мавзусида ўтказилган тадбирда қатнашибди. Унда мутахассислар, депутатлар мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, фуқаролар учун яратилган имтиёзлар ҳақида маълумот беришган.

Буни эшитиб, биз ҳам фарзандимиз саломатлигини тиклашда ёрдам сўраб Наманган вилоят партия кенгашидаги Жамоатчилик қабулхонасига мурожаат этдик.

Партиянинг вилоят кенгаши масъул ходимлари Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланиб, маслаҳатлашишди.

Шундан сўнг бошқарма томонидан Тошкент шаҳридаги педиатрия илмий текшириш институтида даволаниш учун йўлланма ажратишди. Бир муддат у ерда даволаниб қайтдик.

Бугунги кунда фарзандимнинг аҳволи яхши. Бундан,  мамнунмиз. ЎзХДПнинг бу каби хайрли ишлари давомли бўлсин.

Гулчеҳра МАТКАЗИМОВА, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Орзу маҳалласи:

— Касбим ошпаз. Айрим сабабларга кўра, бир муддат ишсиз қолдим. Уч нафар фарзандим бор. Туманимиздаги уч-тўрт корхонага иш излаб бордим. Аммо бўш жой йўқ экан.

Бир куни маҳалламизда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўчма Жамоатчилик қабулхонаси ўтказилишини эшитиб қолдим. Мен ҳам шу тадбирда иштирок этдим. Кўплаб маҳалладошларимиз турли масалалар билан мурожаат қилди.

Мен ҳам уларга шароитимни тушунтирдим. Эртаси куни Оҳангарон туман партия кенгашидаги Жамоатчилик қабулхонасига бордим. Улар мутахассислигим, яшаш манзилим билан боғлиқ маълумотларни олди.

Маълум бўлишича, менинг мурожаатим билан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Музаффар Саидкаримов шуғулланаётган экан. Орадан бир ҳафта ўтганидан сўнг депутат мен билан боғланди. Туманимиздаги «Анҳор» хусусий корхонасида бўш иш ўрни борлигини маълум қилди.

Корхонага келиб, меҳнат шароитлари билан танишдим. Маъқул келди. Ишга кирган кунимдан бошлаб меҳнат дафтарчаси очилди. Мен ва оиламга берган беминнат ёрдами учун Ўзбекистон Халқ демократик партиясига миннатдорлик билдираман.

Маъсума ЖУМАНОВА, Жиззах вилояти, Жаззах шаҳри, II гуруҳ ногирони:

Долзарб масалалар бўйича аҳоли таклифлари ўрганилмоқда

Дастлаб мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги янгиланишлар, энг аввало, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида амалга оширилаётгани ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб берилди.

Шунингдек, Бош қомусимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатни модернизациялаш ҳамда демократик ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишнинг конституцион асосларини мустаҳкамлагани, ривожланган демократик давлат барпо этиш, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Қўшкўпир шаҳарчасида ўтказилган мулоқотларда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хайрулла Рўзметов қабул қилинаётган қонунлар, «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси, бу борада доимий жамоатчилик ва парламент назоратини ўрнатиш, мазкур масалаларда аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича фикр юритди. Сайловчилар эса депутатга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этди.

Шунингдек, сайловчилар томонидан кўтарилаётган ҳар бир масала, таклиф, албатта, эътиборга олиниши ва уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиши зарурлиги, бу жараёнда партия ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз фаол бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Раимберган Сабуров давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, бу борада қабул қилинган қонуннинг аҳамияти, кучли фуқаролик жамияти барпо этишдаги роли хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мулоқотлар давомида сайловчилар томонидан Қўшкўпир туманида саноатни ривожлантириш, шунинг ҳисобидан иш ўринлари ташкил этиш, давлат дастурларига ҳудудда катта-кичик саноат корхоналари қуриш лойиҳаларини киритиш борасида таклифлар берилди.

Шунингдек, икки ёшгача бўлган болаларга бериладиган нафақа, олий ўқув юртларида тўлов-шартнома асосида ўқиётган талабалар учун таълим кредитлари бериш масалаларида мурожаатлар бўлди. Тадбир туманнинг Ўзбекёп, Кенагас ва Янгилик қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказилди.

ЎзХДП фракцияси аъзоси Хайрулла Рўзметов туманда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда иш берувчи корхона ўртасида имзоланаётган уч томонлама шартномалар қандай бажарилаётганини ҳам ўрганди. Унинг натижаларига кўра, аниқланган айрим камчиликлар, бартараф этилиши зарур бўлган муаммолар халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи билан биргаликда муҳокама этилди. Уларнинг ечими юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, депутат туман  ЎзХДП бошланғич ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди. Партиядошларимиз олдида турган муҳим вазифалар хусусида сўз юритди. Янги қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунча берди.

Рўзимбой ҲАСАН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.