10.06.2014

ДЕПУТАТЛАРНИНГ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

доимий равишда такомиллашиб бориши лозим

Халқчил қонунларни қабул қилиш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни парламентда муҳокама этиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ стратегик вазифаларни белгилашда бу муҳим ўрин тутади.

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда сиёсий партияларнинг ўрни тобора мустаҳкамланиб бораяпти. Бу ўз навбатида сиёсий партияларнинг парламентдаги фракциялари зиммасига катта масъулият юклайди.

Бугун сиёсий партиялар фракциялари ўзи мансуб бўлган партия электорати манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқур ўрганиб, таклифлар ишлаб чиқиб, уларни қонунчиликда акс эттиришга жиддий эътибор қа-ратмоқда. Бу жараёнда депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятини сама-рали йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, жорий йил 26-31 май кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб қайтишди. Биз бундан олдин «ЎзХДП фракцияси аъзоларининг сайлов округларидаги фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳаракат дастури»ни фракциямиз мажлисида тасдиқлаб, аниқ вазифалар белгилаб олдик.

Мазкур дастурга мувофиқ, фракциямиз аъзолари, аввало, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга батафсил ахборотлар беришга эътибор қаратишди.

Ҳаракат дастурини қабул қилишимиздан мақсад фракциямизнинг ҳар бир аъзоси ўз сайлов округида самарали ишлаши, амалий натижаларга эришишидан иборат бўлди.

Биз аҳоли вакиллари билан юртимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ энг муҳим масалаларда очиқ мулоқот ўтказишга, расмий маъру-залардан қочиб, кўпроқ фикр алмашишга ҳаракат қилдик.

Натижада сайлов округларидаги фаолиятимиз аввалгиларига нисбатан самарали бўлди, сайловчилар фақат тингловчи бўлиб қолмасдан, ўз фикр-мулоҳазалари, савол ва таклифлари билан учрашувларда фаол иштирок этди. Шу тариқа баъзида кузатиладиган сунъий аудитория йиғиш ҳолларидан воз кечиб, маҳаллалар, корхона-ташкилотлардаги меҳнат жамоалари, сайловчилар орасига чуқурроқ кириб боришга, уларга янада яқинроқ бўлишга интилдик.

Жумладан, мулоқотларда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишини демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, хавфсизликни таъминлаш, давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши учун амалга оширилаётган ишлар, олдинда турган муҳим вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Жойларда бўлганимизда мамлакатимизда барча жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганига, фуқаролар уларни ҳар томонлама фаол қўллаб-қувватлаётганига яна бир бор гувоҳ бўлдик.

Аҳолининг нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки сиёсий фаоллиги, ҳаётга ва меҳнатга муносабати, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик туйғуси, айниқса, ёшларимизнинг ўзига ва келажакка ишончи ортиб бораётганини кўзимиз билан кўрдик.

Илгари сайловчилар депутатларга аксарият ҳолларда фақат ижтимоий-маиший, баъзан шахсий масалалар юзасидан мурожаат қилиш билан чекланар эди. Эндиликда сайловчилар депутатларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти, қабул қи-линган қонунларнинг мазмун-моҳияти, муҳокама қилинаётган қонунлар лойиҳалари тўғрисида, депутат аъзо бўлган қўмита ва фракция фаолияти ҳақида саволлар билан мурожаат қилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид саволлар ва таклифларини билдиришди.

Қабул қилинган қонунларнинг ижроси, қандай қонунларга эҳтиёж борлиги, аҳоли, хусусан, электорат вакиллари қандай муаммоларга дуч келаётгани ва уларни ҳал этиш бўйича нималар қилиш зарурлигини ўрганиш сайлов округларидаги фаолиятимизнинг муҳим йўналиши бўлди.

Бундан ташқари, партиямизнинг устувор дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масаласи ўрганилди. Аввало, бу борада барча ҳудудда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлашни истардим. Аммо ютуқлар билан бирга, айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлиги ҳам маълум бўлди.

Битирувчиларни ўз касби, мутахассислиги асосида иш билан таъминлаш самарасини янада ошириш учун битирувчиларнинг амалиёт жараёнини чуқурлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши керак.

Шунинг учун фракциямиз 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўз мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштириш борасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича парламент эшитувини ўтказиш лозим, деб топди. Ушбу кенг қамровли тадбирга тайёргарлик фракциямиз томонидан изчил давом эттирилади.

Сайлов округларидаги фаолиятимиз давомида партиямиз ҳудудий ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги гуруҳларига минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатдик.

Хусусан, халқ депутатлари Амударё, Денов, Қизилтепа туман ҳамда Андижон, Қарши шаҳар Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари йиғилиш-ларида фракциямиз аъзолари бевосита қатнашишди. Уларда ишлаб чиқилган таклифлар ЎзХДП гуруҳлари томонидан давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик идораларига киритилиши электоратимиз манфаатини жойларнинг ўзида самарали ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Учрашувлардан биз ўзимиз катта таассуротлар олдик, электорат манфаати билан боғлиқ ижтимоий масалаларни янада чуқурроқ ўргандик. Бу келгуси фаолиятимиз йўналишларини белгилаб олиш, режамизга керакли ўзгартиришлар киритишга асос бўлди.

Депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти доимий равишда такомилла-шиб бориши лозим. Халқчил қонунларни қабул қилиш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни парламентда муҳокама этиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ стратегик вазифаларни белгилашда бу муҳим ўрин тутади.

Депутат ўз сайловчилари билан доимий алоқада бўлиб туриши, биринчи навбатда, депутат учун, шунингдек, сиёсий партия учун муҳим аҳамиятга эга.

Айнан бевосита мулоқот депутатни, сиёсий партияни реал ҳаётдан узилиб қолишдан асрайди, ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва уларнинг сабабларини чуқур ўрганиш, таклифлар ишлаб чиқиш имкониятини кенгайтиради. Бу ўз навбатида сиёсий партиялар фаолиятини янада кучайтиришга, изчил ва амалий тус олдиришга, электорат манфаатини самарали ҳимоя этишга хизмат қилади.

Улуғбек ВАФОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари.



DB query error.
Please try later.