Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
10.06.2014

ОЗИҚ-ОВҚАТ МУСТАҚИЛЛИГИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ

ҳаётимиз фаровонлигининг муҳим кафолатидир

«БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёда 840 миллиондан ортиқ киши, яъни деярли ҳар саккиз одамнинг бири тўйиб овқатланмаяпти, сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизидан зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошидан кечирмоқда. Ана шундай сабаблар туфайли 160 миллиондан ортиқ бола бўйининг ўсиши, жисмоний ва интеллектуал ривожланишига доир камчиликлардан азият чекмоқда».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқида шундай деб алоҳида таъкидлади. Давлатимиз раҳбари билдирган фикр-мулоҳазалар нуфузли халқаро ташкилотлар, экспертлар, олим ва мутахассислар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда ер юзида аҳоли сони ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ўртасидаги тафовут инсониятнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришни тобора қийинлаштирмоқда. Шу боис кўплаб мамлакатлар учун аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш масаласи асосий муаммога айланмоқда. Ўзбекистонда эса мустақиллик йилларида ушбу соҳада жуда катта ютуқлар қўлга киритилди, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар ортди.

Бунга ўз-ўзидан эришилгани йўқ, албатта. Озиқ-овқат экинлари учун ер майдон-ларининг кенгайтирилгани, уларнинг мелиоратив ҳолати муттасил яхшиланаётгани, энг муҳими, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар бу ютуқларга омил бўлмоқда.

Таъкидлаш зарурки, истиқлолнинг илк кунларидан мамлакатимиз олдида глобал муаммолардан бири бўлган озиқ-овқат мустақиллигига эришиш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш масаласини ҳал этишдек ҳаётий вазифа кўндаланг турарди. Шу боис, юртимизда бу ўткир масалани ижобий ҳал этиш, аҳолини етарли миқдорда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар, давлат дастурлари қабул қилинди ҳамда уларнинг изчил ижроси таъминланди. Бунда, биринчи навбатда, илғор агросаноат технологияларини қўллаш, қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси, ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантириш, реконструкция қилиш, маркетинг ва жаҳон бозорларига чиқиш бўйича янги технологияларни жорий этишга эътибор қаратилди.

Аҳолининг сифатли, зарур микроэлементларга бой озиқ-овқат маҳсулотларига талабини қондиришда мамлакатимиздаги озиқ-овқат саноати корхоналари хомашё базасини янада мустаҳкамлаш, қайта ишлаш соҳасини модернизация қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кўпайтириб, унинг экспортини ошириш имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Юртбошимиз нутқида жаҳонда камдан-кам учрайдиган табиий ва тупроқ-иқлим шароитларининг уйғунлиги туфайли дунёдаги энг мазали ва энг фойдали мева-сабзавотлар фақат бизнинг минтақамизда етиштирилиши мумкинлигига алоҳида урғу берилди. Бугун мамлакатимиз 80 давлатга 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Шунингдек, ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига кирамиз.

Конференция озиқ-овқат дастурини амалга ошириш тажрибасини янада ривожлантириш, янги билим ва технологиялар билан бойитиш учун имконият беради. Мазкур халқаро анжуман янги алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорлик кўла-мини кенгайтиришга замин яратади.

Бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб доимий равишда ўсиб бораётган бўлишига қарамасдан, асосий эътибор ялпи ишлаб чиқаришдан кўра кўпроқ юқори сифатга қаратилмоқда. Мамлакатимизда бу масалада чуқур ўйланган ишлар амалга оширилаяпти.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ушбу халқаро конференциянинг юртимизда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришдаги аҳамиятини юқори баҳолайди.

Озиқ-овқат таъминоти, шу билан бирга, экспортини оширишга қаратилган сиёсатни ўзининг дастурий мақсадларига мос деб билади ҳамда унинг ривожланишини қўллаб-қувватлайди.

Партиямизнинг Сайловолди дастурида ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар билан тўлдириш борасида вазифалар белгиланган.

Партия ташкилотлари ва депутатлик тузилмалари шу асосда қатор амалий иш-ларни олиб бормоқда. Бундан кейин ҳам бу борадаги ташаббусларимизни изчил давом эттириш талаб этилади.

Сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилиши, бундай маҳсулотларни қайта ишлаш ҳажмининг ошиши айни пайтда аҳоли бандлигини таъминлаш, барқарор янги иш ўринлари ташкил этиш масалалари самарали ҳал этилишига, жойларда ижтимоий ҳолат янада яхшиланишига, одамларнинг турмуш фаровонлиги ортишига хизмат қилади.

Анвар БОЙҚЎЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракция аьзоси.



DB query error.
Please try later.