Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
10.06.2014

ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ

қачон самарали ва таъсирчан бўлади?

«Қачонки, депутатнинг ўзи депутатлик назорати нима эканлигини чуқур англаса, уни амалга ошириш механизмларидан яхши хабардор бўлса, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилса...»

Бу фикр ЎзХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан Жиззах вилоят партия кенгашида «Қабул қилинаётган қонунлар ва қонуности ҳужжатларининг ижроси юзасидан таъсирчан депутатлик назоратини ташкил этиш» мавзусида ўтказилган семинар-тренинг иштирокчилари томонидан билдирилди.

Унда ЎзХДП туман ва шаҳар кенгашлари раислари, партия гуруҳлари раҳбарлари, йирик бошланғич ташкилотлар етакчилари иштирок этди.

— Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларимизда 389 нафар депутат фаолият кўрсатмоқда, — деди халқ депутат-лари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Хидир Шукуров. — Уларнинг ислоҳотларни чуқурлаштириш, демократик жамият барпо этишдаги иштироки депутатлик назоратини қай даражада амалга ошираётгани билан белгиланади. Ҳаёт ўзгариб, олдимизга янги-янги талаблар қўймоқда. Шу боис депутат, партия гуруҳи бугуннинг долзарб масалаларини мутахассислар кўмагида пишиқ-пухта ўрганиши, шундан сўнг унинг ечими бўйича аниқ таклифлар киритиши муҳим аҳамиятга эга.

Партия гуруҳлари, доимий комиссиялар, сессияларга масала киритиши мураккаб жараёндир. Бунда масалани яхши ўрганиш, унинг моҳиятини очиб бериш, муаммони ҳал этишнинг йўл-йўриқларини излаб топишга алоҳида эътибор бериш зарур, деб ҳисоблайман.

Яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараёнлар депутатдан икки карра масъулиятни талаб этади, дея таъкидланди семинарда. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Акром Иномов бу тўғрида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

— Бугун мамлакатимизда ҳар томонлама мукаммал, ҳаётий қонунлар қабул қи-линмоқда. — деди у. — Улар ишлаши, ҳаракатга келишини таъминлаш эса энг муҳим масала. Бунда, аввало, маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг зиммасига катта вазифа юклатилади. Биргина мисол, ўтган йили вилоят бўйича 1014 кичик бизнес субъекти очилди, 260 бўш турган объект ишга туширилди, минглаб иш ўринлари яратилди. Бу келтирилган рақамлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар ўрганиши талаб этилади. Мавжуд муаммолар юзасидан доимий комиссия, сессиялар муҳокамасига масала олиб кириш зарур. Бунинг учун бизда ваколат ҳам, имконият ҳам етарли.

Семинарда ЎзХДП Марказий Кенгаши Аҳоли бандлиги ва ижтимоий сиёсат масалалари бўлими мудири Боймурод Юсупов Конституциямизнинг айрим моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуннинг партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятидаги аҳамияти хусусида тўхталди.

— Конституцияга киритилган ўзгартишлар сиёсий партияларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини янада ошириш, ваколатларини кенгайтириш, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли маҳаллий Кенгашлар олдидаги ҳисобдорлигини таъминлашга хизмат қилади, — деди у. — Бу ваколатлардан қай даражада фойдаланиш маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзоларининг фаоллиги, қатъиятига боғлиқ.

Қайд этиш керакки, Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этиш имконини беради. Чунки, бандлик одамлар фикри, дунёқараши, ҳаётга муносабатини ўзгартиради. Энг муҳими, турмуш фаровонлиги ортиши, ҳудудлар ривожланиши, мамлакат тараққиётига хизмат қилади.

Семинарда жойларда депутатлик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.

Иброҳим ЖОНУЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.