Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
10.06.2014

ЖИЗЗАХ ФУТБОЛИ

ривожланиш, юксалиш йўлида

Миллионлар ўйини — футболни яхши кўрмаган, у билан шуғулланмаган, ҳеч бўлмаса бирон-бир жамоага мухлислик қилмаган кишини топиш қийин бўлса керак. ЎзХДП Ғаллаорол туман кенгаши раиси ўринбосари Бойзоқ Раҳмонов-ку ҳақиқий футбол шайдоси.

— Футбол жону дилим, — дейди у. — Копток ўйнаб катта бўлганман. Олдинига уйимизнинг ортидаги ялангликда, сўнг мактабимиз ҳовлисидаги бўш майдонда тенгқурларим билан тупроқ чангитиб тўп тепганмиз. Ҳозиргидай спорт заллари, стадионлар, ям-яшил футбол майдонлари қаерда эди дейсиз, ўшанда? Очиғи, бугунги болаларга ҳавасим келади. Спорт билан шуғулланаман деса, шароит етарли...

Бойзоқ Раҳмоновнинг айтганича бор. Бугун у киши яшаётган туманнинг ўзида ҳавас қилса арзигулик ўнлаб ҳаваскор футбол жамоалари, мамлакат биринчили-гида муваффақиятли иштирок этаётган «Ғаллакор-Автомобилчи» футбол клуби мавжуд. Вилоят миқёсида оладиган бўлсак, 550 дан зиёд умумтаълим мактаби, 140 дан ортиқ мактабгача таълим муассасаси, 79 касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларнинг барчаси замонавий спорт заллари, стадион ва футбол майдончаларига эга. Уларда жами 114 минг нафардан ортиқ бола малакали мураббийлар кўмагида футбол билан мунтазам шуғулланаяпти.

— Президентимизнинг 2011 йил 19 январдаги «2011-2012 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори вилоятда футболни қўллаб-қувватлаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, профессионал футбол клубларининг мамлакат чемпионатидаги муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларнинг таркибини маҳаллий иқтидорли ёш футболчилар билан тўлдиришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда, — дейди вилоят футбол федерацияси вице президенти Эргаш Ўринов. — Айни пайтда «Сўғдиёна», «Зомин», «Ғаллаорол-Автомобилчи» футбол клублари 2014 йил мамлакат чемпионати ва биринчилигида вилоятимиз шарафини ишончли ҳимоя қилмоқда.

Вилоятда ҳозирги кунда халқ таълими бошқармасига қарашли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, иккинчи болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият юритмоқда. Биринчисида 180 нафар ўқувчи 12 нафар малакали мураббий кўмагида тарбияланаётган бўлса, иккинчисида 643 нафар ўғил-қизга 25 мураббий футбол сирларидан сабоқ бераяпти. Ана шу ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланган ёшлардан 1998 йилда туғилган Ойбек Нурматов бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида тўп сураётган бўл-са, 2000 йилда туғилган Ҳаёт Шодмонов ва Алишер Одиловлар «Бунёдкор» футбол академиясига қабул қилинди. Жиззахда маҳоратларини оширган Жасур Ҳасанов, Ойбек Қиличев, Иззатилла Абдуллаев сингари иқтидорли спортчиларнинг ҳозир олий лигада ўйнаётган «Локомотив», «Пахтакор» жамоалари, Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Шааб» футбол клубларига аъзо бўлишганидан ҳар бир жиззахлик мухлис фахрланади.

Шу йил 25-27 апрель кунлари вилоятнинг Зарбдор тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан Соғлом бола йилига бағишланган 2002-2003 йилларда туғилган болалар ўртасида футбол бўйича мамлакат биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Унда жами 20 жамоа иштирок этди. Муросасиз курашлар остида ўтган ўйинлар натижаларига кўра, Жиззах ихтисослаштирилган давлат футбол мактаб-интернати ўқувчилари фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Бу таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидагина эмас, балки чекка қишлоқларида ҳам футбол тобора оммавий тус олмоқда, профессионал футбол клублари учун муносиб ўринбосарлар тайёрланмоқда.

Ўтган йили Зомин туманида беш минг ўринли барча қулайликларга эга замонавий стадион қурилган эди. Бугун унда вилоят ва мамлакат биринчилиги учрашувлари ўтказиляпти. Жиззах шаҳрида барпо этилаётган халқаро талабларга тўла жавоб берадиган ўн минг ўринли стадионни эса бу йил фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

— Яқинда болалар ва ўсмирлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Жиззах шаҳар «Иттифоқ» маҳалласи «Оби-Ойбек» футбол жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят ҳокими кубогини қўлга киритди, — дейди вилоят футбол федерациясидаги ЎзХДП бошланғич ташкилоти етакчиси Саҳоб Хўжаев. — Мусобақаларда 264 нафар иқтидорли ёш футболчи иштирок эт-ди. Бу ҳам қайсидир маънода вилоятда футболнинг оммавийлигини таъминлашга ҳисса қўшади.

Жиззах вилоятида футболни янада ривожлантириш учун бугун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан ихтисослаштирилган футбол мактабларида мунтазам шуғулланиш учун сунъий футбол майдони, қишки спорт зали барпо этиш, машғулотлардан сўнг ювиниш ва кийиниш учун махсус хоналарни талаб даражасида ташкил этиш, шу билан бир қаторда айрим туманлардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари биноларини таъмирлаш вазифалари ҳал этилмоқда. Бу каби катта-кичик муаммоларни босқичма-босқич бартараф этишда, имкониятлардан тўлиқроқ фойдаланиш талаб қилинади. Ишонамизки, яқин йиллар ичида Жиззах футболи, албатта, ўзини янада ёрқинроқ намоён қилади.

Иброҳим ЖОНУЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.