ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида «Фуқаролар йиғинларининг ҳудудий профилактика инспекторлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари ходимлари, Республика Бош прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқа қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Қайд этиш керакки, фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклиги ва ҳамкорлигини янада такомиллаштириш йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ўсиб келаётган ёш авлодни турли кўринишдаги таҳдидлардан ҳимоя қилишда фуқаролар йиғини ва профилактика инспекторлари ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали тизими шакл-ланди. Фуқаролар йиғинларининг ҳудудий профилактика инспекторлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунга келиб, республикамиздаги 3710 милиция таянч пунктининг 92,4 фоизи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бир бинода жойлашган.

Конференцияда ушбу миллий тизимнинг афзалликлари ва истиқболларига оид муҳим жиҳатлари алоҳида эътироф этилди. Фуқаролар йиғини ва ҳудудий профилактика инспекторларининг ҳамкорлигини такомиллаштиришга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: