07.06.2014

САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ ИЖРОСИДА

бошланғич партия ташкилотларининг иштироки кучайиб бормоқда

Бугунги кунда Беруний туманида ЎзХДПнинг 2639 нафар аъзоси бор. Улар 51 та бошланғич партия ташкилотига бирлашган. Партия электоратини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва уларни депутатлар орқали давлат ҳокимияти органларига олиб чиқиш, муаммолар ечими юзасидан таклифларни шакллантиришда БПТ тобора фаоллашиб бормоқда.

Булар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Туман ва шаҳар кенгашлари бошланғич ташкилотларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш ишларига жиддий эътибор қаратмоқда. Айниқса, партия тизимида тўрт босқичда ўтказиб келинаётган сиёсий ва фуқаролик маърифати ўқувлари қуйи бўғинларда кўпроқ ўтказилаётгани муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Айтиш жоизки, ўқув машғулотлари партия аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ғоявий-сиёсий савиясини оширишга хизмат қилмоқда. Бу борада тумандаги бир нечта бошланғич ташкилотда етарли тажриба тўпланди. Масалан, партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, жойларда ўтказилаётган сиёсий машғулотларда куннинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинмоқда. Энг муҳими, бошланғич партия ташкилотларида ўтказилаётган сиёсий ўқувлар, аввало, бошланғич ташкилотлар етакчилари, партия аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ташаббускорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Шу сабабли ЎзХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши электорат манфаатлари билан бевосита боғлиқ масалаларни ўрганиш, таҳлил килиш ва амалий таклифларни туман Кенгаши сессияси ва доимий комиссияларига олиб чиқишда партиянинг барча бўғинлари орасида тизимли ҳамкорликни таъминлашга жиддий эътибор қаратмоқда.

Яъни, долзарб ижтимоий масалалар бошланғич партия ташкилоти, туман партия кенгаши ва гуруҳи, лозим бўлган тақдирда, партиянинг Қорақалпоғистон республика кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги гуруҳи муҳокамасига қўйилмоқда.

Депутатлар фаолиятининг самарадорлиги ҳам кўп жиҳатдан унинг номзодини кўрсатган, қўллаб-қувватлаган, ортида турган партия билан қай даражада ҳамкорлик қилаётганига боғлиқ. Депутат бошланғич ташкилотлардан чиқаётган таклифлар асосида ижтимоий масалаларни депутатлик гуруҳи, доимий комиссия йиғилишлари, сессияларда кўтариб чиқса, улар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, ижроси таъминланса, ҳам электорат манфаати таъминланади, ҳам партиянинг нуфузи, таъсири янада ортади. Чунки, депутат ўз ишини ташкил этиш, муҳокамага тайёрланаётган масалани кенг ёритиш ва таклифлар ишлаб чиқиши учун партиядан куч олади. Барча масалаларга ўз муносабатини билдиришда партиявий ёндашувдан, партия дастури, Сайловолди дастуридан келиб чиқади.

Бошланғич партия ташкилоти партиянинг таянчи, деб бежиз айтилмаган. Чунки электорат муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишдаги асосий вазифа қуйи бўғинлар зиммасида туради. Бу ҳақда гап кетганда, Кегайли туманида олиб борилаётган амалий ишларни таъкидлаш ўринлидир.

Бугунги кунда туманда партиянинг 50 та бошланғич ташкилоти, 1467 нафар аъзоси бор. Қуйи бўғинларда партиянинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастури ижросини таъминлаш бўйича мунтазам равишда иш олиб борилмоқда.

Масалан, Ҳаракат дастурига асосан, туман партия кенгаши ва гуруҳи ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича қилинаётган ишларни ўрганиши керак эди. Бу ишда бошланғич ташкилотлар фаол иштирок этди. Ҳар бир БПТ ўз ҳудудида мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаб, юқори партия ташкилоти ва гуруҳига тақдим этди. Айни кунда масала юзасидан тегишли таклифлар тайёрланмоқда.

Бир сўз билан айтганда, партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатини ҳимоя қилишда бошланғич ташкилотлар иштироки кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу эса нафақат партия ташкилотлари ишини кучайтириш, балки аъзоларимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга кенг йўл очмоқда.

Нурлан КИШАНОВ,

ЎзХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши раиси ўринбосари.



DB query error.
Please try later.