05.06.2014

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ

ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш биз учун устувор аҳамиятга эга

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурида хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича муҳим вазифалар белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, ЎзХДП ташкилотлари ташаббуси билан жойларда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, давлат ва жамият бошқарувини янада демократлаштиришда улар иштирокини кучайтириш масалаларида кўплаб амалий ишлар олиб бориляпти.

Қашқадарё вилоятида партиямизнинг 34195 нафар аъзоси бўлиб, уларнинг 11825 нафарини хотин-қиз ташкил этади. ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти вилоят бўлими уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига катта эътибор қаратиб келмоқда.

Хусусан, хотин-қизлар иштирокида бир қатор долзарб мавзуларни қамраб олган сиёсий ўқувлар ташкил этилаяпти. Масалан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, уларни иш билан таъминлаш мақсадида «Хотин-қизларнинг ҳуқуқий-тиббий маданиятини ошириш», «Соғлом бола — соғлом оилада камол топади» ва «Аёллар бандлиги  — обод турмуш гарови» ло-йиҳалари доирасида «Оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлнинг ўрни», «Обод юртнинг обод оилалари», «Аёл фаол бўлса, миллат баркамол», «Соғлом авлод — соғлом келажак» каби мавзуларда тадбирлар ташкил этилди.

Мисол учун, яқинда барча туман ва шаҳарларда «Аёллар бандлиги — обод турмуш гарови» лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ўтказилди. Уларда ишсиз бўлган 55 нафар хотин-қизни енгил саноат, тикувчилик, хизмат кўрсатиш ва сервис, касаначилик, оилавий ҳамда якка тадбиркорликка жалб қилиш орқали ишга жойлаштиришга кўмаклашилди.

Айтиш жоизки, хотин-қизлар сиёсий жараёнларда иштирок этишига эришиш, ҳуқуқий маданиятини, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш йўлида ижтимоий шерикчилик муносабатлари яхши самара бермоқда. Хотин-қизлар қўмитаси, «Олима аёл», «Оила» илмий-амалий маркази, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди каби қатор ташкилотлар билан биргаликда кўплаб тадбир ва давра суҳбатлари ўтказилаяпти. Масалан, яқинда ҳамкор ташкилотлар билан республика саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиалида болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллаши, ота-онанинг фарзанд олдидаги масъулиятини ошириш, қизларнинг эрта турмушга чиқишининг олдини олишга бағишланган тадбир ўтказилди. Бу борада тушунтириш ва тарғибот ишларини самарали йўлга қўйишга доир вазифалар белгиланди.

Умуман олганда, давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг ўрни ва ролини ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги кенг кўламли ишларнинг самарасини хотин-қизларимиз ҳаёти мисолида кўриб турибмиз. Ай-ниқса, «Соғлом бола йили» Давлат дастури мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. Демак, бу вазифаларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишимиз, айниқса, хотин-қизларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиришга қаратилган тадбирларни янада изчил олиб боришимиз зарур. Бу борада партиямиз сафидаги депутат аёллар ва «Фаол аёллар» қаноти етакчилари имкониятларини бирлаштирсак, ижтимоий шерик ташкилотларимиз билан ҳамкорликни изчил олиб борсак, кутилган натижага албатта эришамиз, деб ўйлайман.

Музаффар ТУРОПОВ,

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари.



DB query error.
Please try later.