31.05.2014

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ҒОЯЛАРИ ТАРҒИБОТИДА МУҲИМ ЎРИН ТУТМОҚДА

Жаҳонда тезкор ахборот оқими, янгиликлар тарқалиши жадал суръатлар билан ўсмоқда. Бугун интернет сайтлари ахборот алмашишнинг муҳим воситасига айланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолияти билан боғлиқ маълумотларни тарқатишда ҳам интернетдаги веб-сайтнинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Ҳозирда партиямиз сайти бир сутка давомида минг маротабага яқин саҳифаланади. Сайтга ташриф буюраётган ўқув-чилар оқимини инобатга олиб, www.xdp.uz веб-сайти тизимли равишда ривожлантирилмоқда. Шунингдек, сайтга мобиль воситалар орқали кириш оммалашаётгани ҳисобга олиниб, сайтнинг мобиль версиясини яратиш ва сўнгги талаблар асосида такомиллаштириш ишлари олиб бориляпти.

Айни пайтда веб-сайтда ЎзХДП ҳаёти, ЎзХДП фракция фаолияти, Депутатлар фикри, Республика янгиликлари, Жаҳон мамлакатлари сиёсий партиялари ва парламентлари ҳамда бошқа рукнларда ўзбек, рус, инглиз тилларида таҳлилий материаллар мунтазам жойлаштириляпти. Бундан ташқари, партия Марказий Кенгаши томонидан ўтказилаётган тадбирлар, семинар-тренинглар, давра суҳбатларидан видео ва фотолавҳалар бериб борилмоқда.

Шунингдек, жамоатчилик билан алоқаларни мунтазам йўлга қўйиш мақсадида «Савол — жавоб» рукни орқали турли ижтимоий масалалар юзасидан қилинган мурожаатларга партия фаоллари ва мутахассисларнинг жавоблари берилмоқда.

Веб-сайтда барча вилоят, туман, шаҳар партия кенгашларининг телефон рақамлари берилган бўлиб, ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдириш имконияти мавжуд. Фойдали манбалар рукни орқали эса Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунлар билан танишасиз.

ЎзХДП Марказий Кенгаши ҳамда маҳаллий партия кенгашлари томонидан ўтказилаётган тадбирларни ёритишда бошқа веб-сайтлар билан ўзаро тезкор ахборот алмашиш тажрибаси йўлга қўйилган.

Сайтга кириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида www.ndp.uz домени ишга туширилган.

Бугун сайтга нафақат юртдошларимиз, балки хорижий мамлакатлардан ҳам кўплаб фойдаланувчилар ташриф буюрмоқда. Бугунги кунда АҚШ, Германия ҳамда Жанубий Корея мамлакатларидан сайтга кирувчилар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Дарҳақиқат, бугун электорат билан ишлаш, партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, жамоатчилик билан алоқа ўр-натишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш долзарб вазифа ҳисобланади. Шу боис партия тизимида энг сўнгги ахборот технологияларидан фойдаланиш тажрибасини янада оммалаштириш зарур.

ЎзХДП Марказий Кенгаши матбуот хизмати.



DB query error.
Please try later.