Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
31.05.2014

ЁШЛАРГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК АСОСЛАРИ ШАРҲЛАНДИ

ЎзХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти Наманган вилоят бўлими ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда партия масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ёшлар қаноти фаоллари ҳамда Наманган муҳандислик педагогика институти талабалари иштирок этди.

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши раиси Дилором Абдураҳимова иштирокчилар билан мулоқотга киришар экан, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва унинг самараси, жамият тараққиётида уларнинг иштироки масалаларига тўхталди. Ёшлар масаласи Халқ демократик пар-тияси учун ғоят устувор аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади. Партиямиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда олиб борилаётган ишларга эътибор қаратди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши «Истиқбол» ёшлар қаноти етакчиси Шоҳрух Абдураҳмонов ёшлар қанотининг жорий йилга мўлжалланган режалари ҳамда Президентимизнинг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қарори ижросини таъминлашда қанот олдида турган вазифалар хусусида фикр юритди.

«Истиқбол» ёшлар қаноти Наманган вилоят бўлими етакчиси Мўътабар Қозиева ёшлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳуқуқий асослари, эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари, «оммавий маданият»га қарши кураш, вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда васийлик ва ҳомийликнинг ўрни ҳақида сўз юритди.

Давра суҳбатида, шунингдек, «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик, хусусан, ёшлар орасида тарғиб қилишда партия ташкилотлари, айниқса, «Истиқбол» ёшлар қаноти ҳамда партия гуруҳлари имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида «Истиқбол» ёшлар қаноти томонидан бу каби анжуманларни изчил давом эттириш юзасидан вазифалар белгиланди. Учрашувларни асосан марказдан олис ҳудудларда ўтказиш, уларда билдирилган фикрлар асосида ёшларга оид давлат сиёсати ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи амалий тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида бир гуруҳ ёшларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.