10.05.2014

ГАЗЕТХОН САВОЛИ: МУТАХАССИС ЖАВОБИ:

Вояга етмаган уч нафар фарзандим бор. Уларга нафақа неча ёшгача ва қандай ҳолатларда тайинланади?

Лола Мирсалимова, Тошкент вилояти.

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари мониторинги ва таҳлили бошқармаси бош мутахассиси Муқаддам Ҳасанбоева жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланган.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки бундай қарорлар қабул қилиш учун фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган Комиссия томонидан қабул қилинади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга тайинланади. Бола парвариши бўйича нафақа эса 12 ойга тайинланади, бироқ унга нафақа тўлаш бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: