08.05.2014

ҚОНУННИНГ АҲАМИЯТИНИ

аҳоли орасида кенг тушунтиришимиз зарур

Тажрибадан маълумки, фуқароларни энг кўп қизиқтирадиган ахборот бу — бевосита давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига тааллуқли ахборотлар ҳисобланади. Ҳар бир одам ўзи, оиласи манфаати юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қандай иш олиб бораётгани, улар томонидан қонунлар, қарорлар, давлат дастурлари ижроси қай даражада таъминланаётганини билишни истайди.

Шу боис куни кеча матбуотда эълон қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари томонидан аҳолини зарурий ахборот билан ўз вақтида таъминлаш, фуқа-роларнинг ахборот олиш бўйича Конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун кенг имконият яратиб беради. Шунингдек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Қонуннинг 8-моддасида ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасидаги ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Хусусан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишини таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштириб боради, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишини ташкил этади.

Бундан ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларни белгилайди, расмий веб-сайтларда жойлаштириладиган ахборот рўйхатини тасдиқлайди, ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартибини белгилайди. Шунингдек, ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан монеликсиз фойдаланишини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилигини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви ор-ганларининг мансабдор шахсларига нисбатан тегишли чоралар кўриш ҳам уларнинг ваколатлари доирасига киритилди.

Демак, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборотдан фойдаланувчиларга зарур шароитларни яратиб беради. Энг муҳими, шу тариқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тегишли қонунларга риоя қилиш, ўзига юклатилган мажбуриятларни адолатли тарзда бажариш юзасидан масъулияти кучаяди. Бунинг натижасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Дастурида белгиланган ғоялар, давлат ва жамият томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламининг манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш билан боғлиқ вазифалар ҳаётга изчил татбиқ этилиши учун қулай шароит юзага келади.

Умуман олганда, мазкур Қонун билан амалга жорий этилаётган янги ҳуқуқий меъёрлардан энг аввало халқимиз, қолаверса, бизнинг партия электорати манфаатдордир. Шундай экан, ушбу Қонуннинг аҳамияти ва моҳиятини партиямиз электорати ўртасида кенг тарғиб қилишимиз, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини тушунтиришимиз зарур, деб ўйлайман.

Шодилбек МАМАЖАЛИЛОВ,

халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати,ЎзХДП гуруҳи аъзоси.



DB query error.
Please try later.