Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
03.05.2014

ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛЛАРИ

янада мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керакки, фракциянинг аввалги мажлисларидан бирида ушбу қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Бугунги йиғилишда эса қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари эътироф этганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва жиноий жазоларни либераллаштиришга қаратилган ислоҳотлар замонавий ҳамда барқарор жиноят қонунчилигини шакллантиришга замин яратди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши эса жиноят қонунчилигини янада ривожлантириш бўйича суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг навбатдаги босқичи сифатида хизмат қилади. Фракция аъзолари қонун лойиҳаси муҳокамасида мазкур ҳужжатни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳаси концепциясининг мазмун-моҳиятига эътибор қаратди.

— Қонун лойиҳасида суд томонидан жарима тариқасида жазо тайинланган шахсга нисбатан судга қадар қамоқда сақланган муддатини ҳисобга олиш тартиби белгиланмоқда, — деди ЎзХДП фракцияси аъзоси Фахриддин Ражабов. — Шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жинояти учун ва қасддан амалга оширган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турли сабабларга кўра, суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган маҳкумлар учун тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда. Ушбу меъёрнинг қўлланилиши маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик муносабатини янада кучайтиради. Шунингдек, фуқароларнинг қонун олдида тенглигини ифодалайди ва адолатлилик тамойилларини ўзида мужассам этади. Бу жиноят-ижроия қонунчилигининг янада либераллашишини таъминлайди.

— Мазкур қонуннинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтиришга хизмат қилади, — деди ЎзХДП фракцияси аъзоси Абдуғаффор Қирғизбоев. — Шуни айтиш керакки, жиноий жазо айбдор шахсларга азоб бериш мақсадида эмас, балки уларни тузатиш, қайта тарбиялаш учун, жиноий фаолиятни давом эттиришга тўсқинлик қилиш, янги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади, деган тамойилни амалда рўёбга чиқаришни таъминлайди.

Таъкидлаш лозимки, ЎзХДП Дастурида бутун дунёда эътироф этилган инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш, уни рўёбга чиқаришнинг ҳуқуқий кафолатлари ҳамда амалий механизмларини такомиллаштириб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Фракция аъзолари қонун лойиҳаси муҳокамасига ана шу нуқтаи назардан ёндашдилар.

Йиғилиш якунига кўра, ушбу қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Шунингдек, партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича тузилган фракция ишчи гуруҳига ишни изчил давом эттириш, тайёрланаётган таклифларнинг аниқ ҳамда асосли бўлишига янада жиддий эътибор қаратиш вазифалари топширилди.

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.