Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.05.2014

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК

унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда

«Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади».

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тақдим этар экан, Президентимиз шундай деб алоҳида таъкидлаган эди. Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир гуруҳ депутатларнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларидаги аниқ чегаралар белгиланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қонун лойиҳаси Ўзбекистон халқ демократик партиясининг ғояларини рўёбга чиқаришда муҳим механизмларни яратиб бериши билан биз учун алоҳида аҳамиятга эгадир. Мисол учун унинг 3-моддасида ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий таърифи берилган. Хусусан, давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, вазирликлар, идораларнинг йўналишлари бўйича тармоқ дастурлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳудудий дастурларни қабул қилишда ҳамкорлик қилиши белгиланган.

Бундай имкониятларнинг кенгайтирилиши жамиятда ижтимоий бирдамликни кучайтириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби муҳим масалаларни ҳал этишнинг амалий механизмини вужудга келтирмоқда.

Бундан ташқари, фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда уни амалиётга татбиқ этишда ҳам ижтимоий шериклик асослари белгиланмоқда. Бу эса демократик тамойилларга мос ҳолда инсон ҳуқуқларининг тўла рўёбга чиқиши, аҳолининг мақсадли ижтимоий ҳимоя, ижтимоий ёрдам ва ижтимоий таъминот билан боғлиқ ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш жараёнида партиямиз Марказий Кенгаши экспертлари ҳамда фракциямиз аъзолари томонидан электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар берилмоқда.

Лойиҳада ижтимоий шерикликнинг субъектлари белгиланаяпти. Яъни, улар давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидир. Фикримизча, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари деганда айни қайси ташкилотлар назарда тутилаётганини аниқ ёритиб бериш керак. Шу билан бирга, ижтимоий шерикликнинг аниқ шаклларини ифодалаш лозим, деб ҳисоблаймиз. Бу кейинчалик қонун ижросида турли тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз тажрибасида ижтимоий шерикликнинг турли кўринишларидан фойдаланиб келмоқда. Яъни, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан турли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилмоқда. Мисол учун, ижтимоий-иқтисодий анжуманлар, «Маҳалла — аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» ва бошқа қатор лойиҳаларни амалга ошириш чоғида ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича яхши тажриба тўпланди. Шуларни ҳисобга олиб, партиямиз бошланғич ташкилотлари, туман, шаҳар, вилоят кенгашлари ўз таклифларини фракциямизга тақдим этса, бу қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Айтиш керакки, ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланаётгани мамлакатимизда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали барча соҳалардаги ислоҳотлар самарасини ошириш, инсон ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлашга хизмат қилади.

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.



DB query error.
Please try later.