Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.05.2014

ПОЛВОНЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ КУНИ КЕЧА АСТАНА

(Қозоғистон)да юнон-рум ва эркин кураш бўйича навбатдаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли қатнашди.

Мусобақанинг дастлабки кунларида мухлислар эркин кураш беллашувлари гувоҳи бўлдилар. Баҳсларда полвонларимиздан Фурқат Фармонов (65 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг) ва Рашид Қурбонов (86 кг)лар ўз вазн тоифаларида бронза медали билан тақдирланди.

Чемпионат дастуридан жой олган юнон-рум кураши учрашувлари ҳамюртларимиз учун янада омадли кечди. Айниқса, 59 кг вазн тоифасида гиламга чиққан истеъдодли полвонимиз, амалдаги Осиё чемпиони Элмурад Тасмуродов мутахассис ва мухлисларимизни ўзининг бир-биридан чиройли ғалабалари билан қувонтирди. У мусобақанинг саралаш баҳсларида Қозоғистон, Жанубий Корея ва Қирғизистон вакилларини енгиб, ҳал қилувчи финалга йўлланма олди. Финал беллашувида Элмурад япониялик Шинобу Отани мағлуб этиб, иккинчи маротаба Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Яна бир ҳамюртимиз Рустам Ассакалов (85 кг) медални қўлга киритди.

Мусобақанинг охирги кунида энг оғир вазн тоифасидаги полвонимиз А.Мамасолиев баҳсларда мураббийлар ишончини оқлади. У Осиё чемпионатининг навбатдаги бронза медали билан тақдирланди.

Эркин ХОЛБОБО



DB query error.
Please try later.