Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
24.04.2014

ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАБ,

истиқболдаги катта мақсадлар сари интилиш керак

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгашининг навбатдаги пленумида партия ташкилотлари ҳамда депутатлик тузилмаларининг ўтган йилги фаолияти таҳлил этилди, навбатдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Олим Равшанов ўз нутқида бугун ҳаёт сиёсий партиялар олдига қўяётган талаблардан келиб чиқадиган вазифалар, хусусан, электорат манфаатини янада самарали ҳимоялашда партия гуруҳлари фаоллигини кучайтириш, мафкуравий тарғибот ишлари, кадрлар масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

— Халқ депутатлари вилоят Кенгашида 21 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларида эса 187 нафар депутатимиз фаолият кўрсатмоқда, — деди у. — Партия гуруҳлари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бандликни таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш билан боғлиқ масалалар доимий назоратга олинган.

Деҳқонобод туман партия кенгашида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари иштирокида Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича ўтказилган семинар-тренингда илғор тажрибалар умумлаштирилди, камчиликлар таҳлил этилди. Бу ўз навбатида депутатлик бирлашмалари фаолиятини жонлантиришга самарали таъсир кўрсатди. Шунингдек, партия гуруҳлари ташаббуси билан Косон, Муборак, Чироқчи, Касби ҳамда Нишон туманларида иш ўринларини кўпайтириш, маҳаллий хомашёдан фойдаланиш орқали янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар сессиялар муҳокамасига олиб кирилди. Бу борада Қарши шаҳар кенгаши тажрибаси ибратлидир.

Холис таҳлил этадиган бўлсак, 2013 йилда кўпгина ташаббуслар билан чиқилди, амалий ишлар қилинди. Шу билан бирга, олдимизда ечимини кутаётган муҳим вазифалар турибди. Электоратимиз манфаати билан боғлиқ қонун ва қарорларнинг жойлардаги ижросини мониторинг қилиш методларини такомиллаштириш ҳамда ижтимоий ҳимоянинг янада самарали усуллари устида ўйлаш керак.

Шунингдек, вилоят партия ташкилоти етакчиси аҳолининг ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд қатлами манфаатини рўёбга чиқаришда депутатлик сўрови имкониятларидан самарали фойдаланиш долзарб вазифа эканига эътибор қаратди. Бунда депутатлар юбораётган ҳар бир сўров орқали мансабдор шахслар партия гуруҳи йиғилиши, доимий комиссиялар мажлислари ҳамда сессияларда ҳисобот беришини ташкил этишга эришиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

— «Соғлом бола йили» Давлат дастурида хотин-қизлар, оналар ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш, саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида урғу берилган, — деди вилоят кардиология маркази шифокори, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, ЎзХДП аъзоси Шоира Сафарова. — Хусусан, имконияти чекланган болалар учун Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг Самарқанд ва Қарши филиалларини ташкил этиш белгиланган. Кам таъминланган хотин-қизларга маиший техник воситаларни бепул бериш, туғма нуқсонли болаларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш назарда тутилган. Агар чуқур мулоҳаза қилиб кўрадиган бўлсак, бу вазифалар партиямизнинг дастурий ғоялари ҳаётга татбиқ этилишида жуда муҳим аҳамиятга эга. Ана шу мақсадларни амалга оширишдан биринчи навбатда бизнинг партиямиз электорати манфаатдордир. Демак, партиямиз фаоллари ва депутатлар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътиборни кенг тарғиб қилиши, ажратилаётган маблағлар манзилли етиб боришини тизимли назорат қилиши талаб этилади.

— Аввало, соғлом бола соғлом оилада дунёга келади. Шунинг учун турмуш қуришдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти бўйича тарғибот ишларини кучайтириш керак, деб ўйлайман, — дейди Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Лола Саодатова. — Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туғма ногиронлик ва ирсий касалликларнинг олдини олиш мавзусида Миришкор, Китоб, Косон, Шаҳрисабз ва бошқа туманлардаги 84 маҳаллада депутатларимиз иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тажрибадан маълумки, таъсирчан тарғибот беқиёс кучга эга. Шу боис тарғибот ишларини тизимли равишда ва ҳаётий мисоллар асосида олиб боришимиз керак.

— Пленумда бошланғич партия ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш ҳақида билдирилган фикрлар навбатдаги режаларимизни белгилаб олишда муҳим аҳамиятга эга бўлади, — дейди «Косондон» масъулияти чекланган жамиятидаги бошланғич партия ташкилоти етакчиси Хушвақт Пирматов. — Корхонамизда 295 нафар ишчи-ходим меҳнат қилса, уларнинг 154 нафари ЎзХДП аъзоларидир. Наврўз байрами арафасида 20 нафар йигит-қизга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. Яқинда 116-Косон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулноза Эрназарова билан учрашув ўтказдик. Бу учрашув бошланғич ташкилотимиз аъзолари учун жуда қизиқарли ва фойдали бўлди. Ёшларимизда партия ишига, парламент фаолиятига қизиқиш ортгани уларнинг саволларидан сезилиб турди. Демак, бошланғич ташкилотларда партиямиз етакчилари, депутатлар билан учрашув ва жонли мулоқотларни тез-тез ташкил этишимиз муҳим аҳамиятга эга бўлар экан.

Пленумда партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари фаолиятини кучайтириш билан боғлиқ яна қатор фикрлар ўртага ташланди. 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурига киритилган қўшимчаларни масъулият билан амалга ошириш масаласи юзасидан ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Гулшан Асатова, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари имкониятларидан унумли фойдаланиш масалалари ҳақида ЎзХДП Қарши шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Рашид Муртазоев, Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятини такомиллаштириш хусусида ЎзХДП ўузор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Рўзи Холманова ўз фикр-мулоҳаза-ларини билдирди.

Пленумда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Юнус УЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


DB query error.
Please try later.