24.04.2014

ҚУЙИ БЎҒИН ФАОЛЛИГИ

сиёсий партиянинг таъсир кучи ошишига хизмат қилади

Сиёсий партиянинг жамиятдаги таъсир кучи — бошланғич ташкилотлари фаолиятига бевосита боғлиқлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини амалга оширишда, айниқса, электорат муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишда бошланғич ташкилотларга суянади.

Тошкент шаҳрининг туманлари ва «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида ЎзХДПнинг 1334 та бошланғич ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти электорат манфаатини ҳимоялаш, партия дастурий мақсадларини амалга оширишга хизмат қиладиган ташаббус ва таклифлар билан чиқмоқда. Ҳамза туманидаги 28-оилавий поликлиникада ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти фаолияти ҳам бунга мисол бўла олади.

— Шифохонамизда партиямизнинг 59 нафар аъзоси бор, — дейди БПТ етакчиси Замира Қаюмова. — Уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, партиямиз ғоялари ижросига қаратилган қатор тадбирлар ташкил этаяпмиз. Ўтган йили ўндан ортиқ мавзуда сиёсий ўқувлар ўтказдик. Жорий йилда эса бу масалага янада катта эътибор бераяпмиз. Масалан, февраль ойида БПТ ташаббуси билан шифохонамизда хотин-қизларнинг ҳуқуқий-тиббий маданиятини ошириш ойлиги уюштирилди. Ойлик доирасида Президентимизнинг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг бажарилиши бўйича ўзимизга қа-рашли ҳудуддаги маҳаллаларда қатор тадбирлар ташкил этдик. Уларда бошланғич ташкилотимизнинг 38 нафар аъзоси фаол иштирок этди. Жумладан, 4 нафар вакилимиз репродуктив саломатлик, эрта турмуш қу-ришнинг салбий оқибатлари, ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти каби мавзуларда маърузалар ўқишди, аҳоли томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди.

— Бугун мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, ҳуқуқий де-мократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қарор топтиришга қаратилган ислоҳотлар зиммамизга катта вазифаларни юкламоқда, — дейди оилавий поликлиника бош шифокори, ЎзХДП аъзоси Гулбаҳор Маметова. — Аввало, ҳар биримиз сиёсий-ҳуқуқий маданиятимизни юксалтириб боришимиз керак. Поликлиникамиз бошланғич ташкилоти нафақат партия аъзолари, балки муассасамизнинг ҳар бир ходими учун фойдали тадбирларни ташкил этиб келмоқда. Қувонарли жиҳати, мазкур тадбирларда поликлиникамиз жамоаси фаол иштирок этишга интилади. Бу, албатта, одамларимизда ислоҳотлар тақдирига дахлдорлик туйғуси мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

Дарҳақиқат, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятидаги устувор вази-фалардан бири — аъзолар, тарафдорлар ва электорат вакилларининг ҳуқу-қий билим ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдан иборат. Бу борада амалий иш олиб борган қуйи бўғин, шубҳасиз, партиянинг мустаҳкам таянчи бўла олади.

Наргиза ҲУСАНОВА



DB query error.
Please try later.