Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
17.04.2014

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР

фаолиятини такомиллаштириш партия аъзолари ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширади

ЎзХДП Оқдарё туман кенгашида партия фаоллари иштирокида бошланғич ташкилотлар электорат орасида олиб бораётган ишларнинг самарасини ошириш масаласи муҳокама этилди.

— Бугун, аввало, электорат орасида олиб бораётган ишларимизни янги сифат босқичига кўтариш керак, — деди туман партия кенгаши раиси Умар Исмоилов. — Дастурий мақсадларимизни нафақат кенг тушунтириш, балки улар амалга ошишини назорат қилиб бориш, бу ишларга партия аъзолари, фаолларини кенг жалб этиш талаб этилмоқда. Айниқса, қуйи бўғин имкониятидан самарали фойдаланиш керак. Чунки БПТ фаолияти қониқарли бўлмаса, партия ўз  электоратидан узилиб қолади. Қуйида етакчиларнинг одамлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириб борсак, бу орқали аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича ҳам аниқ натижага эришиш мумкин.

— Маҳалламизда ЎзХДПнинг 80 нафар аъзоси бор, — деди «Авазали» маҳалласидаги бошланғич партия ташкилоти етакчиси Асолат Каримова. — Жорий йилнинг ўтган даврида туман партия кенгаши ва депутатларимиз билан дастурий мақсадларимиз тарғиботида янги сиёсий технологиялардан фойдаланиш, ғояларимизни ҳаётга татбиқ этишда ижтимоий шериклик муносабатларини кучайтириш мавзуларида сиёсий ўқувлар ташкил этдик. Партия аъзолари, электорат вакилларида ижтимоий-сиёсий жараёнларга қизиқиш ортиши, таклиф айтишга иштиёқ кучайишида бу ўз самарасини берди. Демак, турли ижтимоий масалалар ва уларнинг ечимларига қаратилган тадбирларни кўпроқ БПТда ўтказсак, партия аъзолари ва электорат вакилларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошишини тажриба кўрсатмоқда.

Семинарда билдирилган бошқа таклифлар ҳам умумлаштирилиб, бошланғич ташкилотлар ишини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шаҳноза ПАРМАНОВА,

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши масъул ходими.



DB query error.
Please try later.