12.04.2014

ДАВЛАТ ДАСТУРИДА БЕЛГИЛАНГАН ЭЗГУ МАҚСАДЛАР

партиямиз дастурий ғоялари, оилаларимиз, фарзандларимиз тақдири билан узвий боғлиқ. Шу боис унинг ижросида ҳар биримизнинг муносиб ҳиссамиз бўлиши лозим

Тўрткўл туман кенгашида «Соғлом бола йили» Давлат дастури тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда партия фаоллари, туман Кенгаши депутатлари, «Фаол аёллар» қаноти аъзолари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

— Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, — дейди туман партия кенгаши раиси Ойбек Худайбергенов. — Оналик ва болаликни муҳофаза этишга қаратилган муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар қабул қилинди. Болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш орқали ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга эришилмоқда. Шунингдек, оилаларнинг моддий ва маънавий асосларини мустаҳкамлашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бу ишлар ўзининг қувончли самарасини бераё­тир.

Биламизки, бола ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайиши оила, маҳалла ва жамиятдаги муҳитга, таълим-тарбия ва тиббий хизматлар сифатига чамбарчас боғлиқ. «Соғлом бола йили» Давлат дастурида ушбу масалаларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилгани партиямиз дас­турий мақсадлари рўёбга чиқишида муҳим ўрин тутади.

— Ҳақиқатан ҳам давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг ўрни ва ролини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги кенг кўламли ишларнинг самарасини ҳаммамиз ўз ҳаётимиз мисолида кўриб турибмиз, — деди «Фаол аёллар» қаноти ту­ман бўлими етакчиси Раҳатой ­Юсупова. — «Соғлом бола йили» Давлат дастури бу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади. Биз бу вазифаларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишимиз, айниқса, хотин-қизларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиришга қаратилган тадбирларни янада изчил олиб боришимиз зарур.

Тадбирда ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, мустақил фикрлай оладиган, юксак интеллектуал салоҳиятли, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга авлодни тарбиялашга доир вазифалар ижросида партия ташкилотлари, бошлан­ғич ташкилотлар ҳамда депутатлик гуруҳларининг алоҳида ўрни бўлиши кераклиги таъкидланди. Бу борада тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Гулнара КАЛИМБЕТОВА,

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш сектори мудири.



DB query error.
Please try later.