Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
12.04.2014

СИЁСИЙ ПАРТИЯ

бошланғич ташкилотдан бошланади

Сиёсий партияга аъзо бўлган фуқаро бошланғич партия ташкилоти фаолиятида иштирок этади. Унинг партия ҳақидаги илк тасаввури, қарашлари айнан бош бўғинда туғилади. Партия аъзосининг қай даражада фаол бўлиши ҳам бошланғич партия ташкилотига, унинг иш услубига, ташаббускорлигига боғлиқ. Партия аъзосининг сиё­сий фаолияти, саводхонлиги, дунёқараши, фикр-мулоҳазалари, тортишувлар, баҳслар, аввало, мана шу бўғинда шаклланади.

Сиёсий майдонда мустаҳкам ўрин эгалламоқчи бўлган партия асосий эътиборни бошланғич ташкилот фаолиятини кучайтиришга қаратади. Бошланғич ташкилот аъзолари партия ҳаётида фаол иштирок этиши, воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириши жамиятда фикрлар хилма-хиллигининг шаклланишига замин яратади.

Кучли бошланғич партия ташкилотидан — кучли партия сари ғояси бош мақсадга айланиши лозим. Ўшандагина сиёсий партиянинг жамиятдаги нуфузи, обрўйи ортади. Муҳим тадбирлар, семинар-тренинглар айнан бошланғич партия ташкилотларида кўпроқ ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Бу жараёнда юқоридан қуйига эмас, қуйидан юқорига механизми ишлаши керак. Бошланғич партия ташкилоти етакчилари учун махсус ўқувлар ташкил этиш, сиёсатшунослар, томонидан тавсиялар ишлаб чиқиш, бу борада жаҳон тажрибасини ўрганиш ғоятда зарур.

Сиёсий партиянинг кучи, қудрати бошланғич партия ташкилотлари тимсолида намоён бўлади. Бунда асосий масъулият бошланғич бўғин етакчиси зиммасига тушади. У партия ғояларини тарғиб қилиши, одамларни ўз ортидан эргаштириши, ижтимоий шериклар билан ҳамкорлик қилиши, маслакдошлар, хайрихоҳлар топиши лозим. Шунингдек, бошланғич партия ташкилоти етакчиси юқори марраларга интилиши, депутат, туман, шаҳар, вилоят партия кенгаши раиси даражаларига эришиш учун ҳаракат қилиши керак.

Бунинг учун сиёсий адабиётларни, партия нашрларини мунтазам равишда ўқиб бориши, ўз фикрлари билан матбуотда чиқишлар қилиши, партиянинг ғояси, ҳаракат дастури тўғрисида мустақил фикрга эга бўлиш, ўзи ва сафдошларида партия ишига масъуллик туйғуларини шакллантириши жуда муҳимдир.

Партия электорати дуч келаётган муаммоларни бошланғич ташкилот батафсил билиши, таҳлил қилиши, ўша ҳудуддан сайланган партия депутатлик гуруҳи эътиборини ушбу масалалар ечимига қаратиши зарур.

Сиёсий партия бошланғич ташкилотлар сони билан эмас, балки, амалий ишлар самарадорлиги, натижалари билан кучлидир. Сиёсий партияни бир бутун технологияга қиёслайдиган бўлсак, ундаги бошланғич ташкилот унинг пойдевори, таянчи ҳисобланади.

Демак, сиёсий партиянинг қандай бўлиши, аввало, бошланғич ташкилотлар фаолиятига боғлиқ. Бошланғич ташкилот кучи эса унинг етакчиси кимлигига, аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий онги ва партия ғояларига эътиқодига боғлиқ. 

Фаррух ҲАМРОЕВ

Суратда: Пойтахтимиздаги ­«Бешёғоч» маҳалла фуқаролар ­йиғинида тузилган бошланғич партия ташкилоти етакчиси ­Вилоят ­Худойбердиева ёш аъзолар билан.



DB query error.
Please try later.