Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
10.04.2014

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИДА

Бугун, 10 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилади.

Кеча Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда ишчи гуруҳ раҳбарининг бўлажак ялпи мажлисни ўтказишга тайёргарлик тўғрисидаги ахбороти тинг­ланди.

Сенат қўмиталарининг раислари қўмиталарнинг мажлислари ўтказилганлиги ҳамда ўн тўртинчи ялпи мажлис муҳокамасига киритилган қонунлар юзасидан хулосалар ва бошқа масалалар бўйича қарорларнинг лойиҳалари тайёрлиги ҳақида ахборот бердилар, ялпи мажлис ишини ташкил этиш тўғрисида фикр алмашдилар.

Кенгаш мажлисида Олий Мажлис Сенатининг бўлажак ялпи мажлисида муҳим масалалардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида парламент муҳокамасига киритилган «Ўзбекис­тон Республикаси Конституция­сининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқишдан иборат бўлиши қайд этилди. Ушбу ҳужжат, аввало, давлат ҳокимияти тизимини янада демократлаштириш, давлат бошқарувининг энг муҳим принципларини амалга оширишнинг конституциявий механизмларини такомиллаштириш – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқлари мустақиллиги ва тенглиги, ваколатлари мутаносиблигини, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг самарали ишлашини таъминлашга қаратилган. Сенатнинг ялпи мажлисида «Ўзбе­кистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳа­қида»ги қонунни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Кенгаш аъзолари Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилиб, Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига киритилаётган, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва либераллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг муҳимлигини ҳам кўрсатиб ўтдилар.

Булар жумласига «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрирда), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомни (янги таҳрирда) тасдиқлаш ҳақидаги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари киради.

Ялпи мажлисда Олий Мажлис Сенатининг, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масалалар, Ҳисоб палатасининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йилда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилади.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати.



DB query error.
Please try later.