Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
10.04.2014

АНИҚ ТАКЛИФ, ЧУҚУР ТАҲЛИЛ

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми ана шу мезон асосида ўтди

Пленум олдидан партия етакчилари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари ҳамда ёшлар ўзаро фикр алмашишди. Ўтган йили қандай камчиликларга йўл қўйилди, бу йил қайси йўналишдаги ишларни кучайтириш кераклиги, бу борадаги таклифлар муҳокама этилди.

Пленумда ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуру­­ҳи раҳбари ­Али­­шер Тошматов партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари томонидан 2013 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда Марказий Кенгаш пленуми қарорлари асосида 2014 йилда бажариладиган асосий вазифаларга тўхталди:

— 2013 йилда амалга оширилган ишлар натижалари таҳлили, жорий йилдаги вазифалар кўлами ЎзХДП вилоят кенгаши бўлимлари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларининг Сайловолди дастурини амалга ошириш, ислоҳотлар самарасини таъминлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги масъулиятини жиддий оширишни талаб этмоқда, — деди у. — Айниқса, кучли ижтимоий сиёсат тарафдори бўлган ЎзХДП ташкилотлари «Соғлом бола йили» Давлат дастурини изчил ижро этилиши, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, халқимиз турмушини янада фаровонлаштиришда муносиб иштирок этиши керак.

Шу боис бу борада маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларимизнинг назорат-таҳлил фаолиятининг аҳамияти тобора ошиб боради. Депутатлик назорати ҳамда жамоатчилик назорати аниқ натижага йўналтирилган бўлиши лозим. Ушбу масалаларда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларимиз аъзолари депутатлик сўрови институтидан самарали фойдаланиши, жойлардаги масалалар юзасидан доимий комиссия ҳамда сессиялар мажлисларида ижро ҳокимияти вакилларининг ҳисоботларини эшитиш бўйича таклифлар киритиб бориши зарур.

Бундан ташқари, асосий эътиборимиз тарғибот-ташвиқот тадбирларини янада кучайтириш, аҳоли орасида партиямиз ғояларини кенг тушунтиришга қаратилиши зарур. Бу борада ўтган йили тарғибот гуруҳлари аъзолари билан бирга, малакали сиё­сатшунослар, профессионал маърузачиларни жалб қилиш амалиё­ти яхши натижа берди. Бу ўз ­навбатида ўқув машғулотларини партия­мизнинг дастурий ғояларини тар­ғиб этувчи кўргазмали ­тарғибот воситаларидан унумли фойдаланилган ҳолда ўтишига, машғулотлар самарадорлиги ошишига хизмат қилди. Хусусан, Гулистон, Мирзаобод, Сирдарё ва Боёвут туманлари ва Ширин, Янгиер шаҳар партия кенгашлари семинарларни интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда музокаралар, савол-жавоблар шаклида ўтказди. Жорий йилда бу йўналишдаги ишларга янгича ёндашиш, йил давомида вилоят мафкура ва ­тарғибот-ташвиқот бўлими шаҳар ва туман кенгашлари томонидан ўтказилган машғулотларни мониторинг қилиб бориши зарур. Шу асосда уларга ўз вақтида услубий ёрдам бериши, илғор тажрибаларни оммалаштириши талаб этилади.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касаначилик, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликка жалб этиш, тиббий маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар, нав­батдаги вазифалар хусусида вилоят ҳо­кими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, ЎзХДП вилоят кенгаши ижроия ­қў­­­митаси аъзоси Дилшода ­Ҳайдарова фикр билдирди:

— «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижросини таъминлашда «Фаол аёллар» қаноти муносиб иштирок этишига эришишимиз керак, — деди у. — Хотин-қизларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш, интилишларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш борасида зиммамизда катта вазифалар турибди. Чунки, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан фаол аёл ҳар бир соҳада мувафаққиятга эришади, жамиятда ўз ўрнини топади.

Давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг ўрни ва ролини ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакл­лантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги кенг кўламли ишларда муносиб қатнашишимиз талаб этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, касбий маълумот даражасини ўрганиш, оилавий тадбиркорликка жалб этиш ҳамда тиббий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар, семинар-тренинг­лар, учрашувларни изчил ташкил этиб боришимиз лозим.

ЎзХДП Оқолтин туман кенгаши раиси ­Эркин Аҳмедов партиянинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар ижроси, бошланғич партия ташкилотлари, Жамоатчилик қабулхонаси фао­лиятини кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳаза билдирди:

— Ҳаракат дастурига кўра, 2014 йилда туманимизда болалар ногиронлигининг олдини олиш, туғма ва ирсий касалликларни профилактика қилиш дастури бажарилишини ўрганиш белгиланган, — деди у . — Айни кунларда мазкур масала партия гуруҳимиз аъзолари томонидан ўрганилмоқда. Шу билан бирга, Жамоатчилик қабулхонасига бўлаётган муро­жаат­ларни ўз вақтида ҳал этишга эътибор қаратяпмиз. Биргина ўтган йили қабулхонамизга электорат вакилларидан 200 дан ортиқ мурожаат бўлди. Депутатларимиз ҳамда тегишли ҳамкор ташкилотлар кўмагида уларнинг аксарият қисмига ечим топилди.

Жорий йилда бошланғич пар­тия ташкилотлари фаолиятига ҳар қачонгидан кўра, кўпроқ эътибор қаратмоқдамиз. Чунки, қуйи бў­ғинда ишларни кучайтирмай туриб, мақсадга эришиб бўлмайди.

Пленумда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Мас­тура Сайфуддинова, ЎзХДП Марказий кенгаши сектор мудири Гулшан Асатова, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Ўтбосар Абдиев, Сирдарё туманидаги «Нуриддин» фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Олимжон Абдуллаев, Мирзаобод коммунал хизмат ва уй-жой қурилиши касб-ҳунар коллежи битирувчиси, «Истиқбол» ёшлар қаноти аъзоси Мафтуна Эргашева сўзга чиқиб, партия фаолиятидаги устувор вазифалар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини ўртага ташлади.

Пленум якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

Фаррух АЛИЕВ олган суратлар.



DB query error.
Please try later.