08.04.2014

ҚУЙИ БЎҒИН ФАОЛИЯТИНИ

кучайтириш долзарб вазифа

  Қуйи бўғинда салоҳиятли, изланувчан, сиёсий-ҳуқуқий билими юқори етакчилар сафини кўпайтириш, уларнинг тажрибасини мунтазам ошириб бориш лозим.

— Ҳудудий партия кенгашлари ва депутатларнинг БПТ билан ишлашга муносабатини янги босқичга олиб чиқиш керак;

— Электорат манфаатига дахлдор ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганишда бошланғич партия ташкилотлари имкониятидан самарали фойдаланиш...

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказган семинарда билдирилган фикр-мулоҳазалар орасида асосли таклифлар, ҳаётий мисол ва таҳлиллар кўп бўлди.

Бугун сиёсий партиялар олдига жиддий ва масъулиятли вазифалар қўйилаётган бир шароитда бошланғич ташкилотлар фаоллигини ошириш зарурлиги таъкидланди. Бу борада таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Маргарита АҲМЕДБЕКОВА,  ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари:

— Ҳудудий партия ташкилотлари ва депутатларнинг қуйи бўғинга муносабатини янгилаш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Аҳоли орасига чуқур кириб бориш, ижтимоий масалалар юзасидан ҳаётий таклифлар тайёрлашда бу муҳим аҳамиятга эга.

Бугун шаҳар партия кенгашига 1300дан ортиқ бошланғич ташкилот бирлашган. Олмазор, Юнусобод ва Сергели туман пар­тия кенгашлари бошланғич ташкилотлари, партия аъзолари, электорат билан фаол ишлаш борасида намуна кўр­сатиб келаётир.

БПТ фаолиятини янада кучайтириш учун юқори партия кенгашлари бошланғич ташкилотлар фаолиятини доим таҳлил қилиб, уларга яқиндан ёрдам кўрсатиши, тавсиялар бериб бориши лозим.

Рустам САИДОВ, Фуқаролик жамияти шакл­ланишини мониторинг қи­лиш мустақил инс­титути Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари:

— Бугун жамиятимиз ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, демократик жараёнларни чуқурлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини қарор топтиришга қаратилган ислоҳотлар зиммамизга катта вазифалар қўймоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган қонунчилик ташаббуслари ор­қали Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар демократик ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиялар иштирокини янада фаоллаштиришни тақозо этади. Жамият ҳаётида партия таъсир кучига эга бўлиши учун, аввало, бошланғич ташкилотлар ишини талаб даражасида ташкил этиш зарур, деб ҳисоблайман. Қуйи бўғин фаоллигини ошириш орқали партия ўз электорати муаммоларини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлади, аҳоли ўртасида партия ғоялари тар­ғиботини кучайтиради.

Вилоят ХУДОЙБЕРДИЕВА, Чилонзор тумани, «Беш­ёғоч» маҳалласидаги ҳудудий пар­тия ташкилоти етакчиси:

— Маълумки, бошланғич ташкилотлар фаолиятидаги устувор вазифалардан бири — аъзолар сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, электоратнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъминлайдиган таклифларни ишлаб чиқиб, партия маҳаллий кенгашларига киритишдан иборат. Маҳалламизда 50 дан ортиқ ЎзХДП аъзоси бор. Сиёсий-ўқувларда эркин мулоқот, учрашувларни кўпроқ ўтказиш, аъзоларнинг фикрларини тинглаш ҳамда муҳокама этишга кенг ўрин бераяпмиз. Энг муҳими, бу тадбирлар партиямиз аъзолари ва электорат вакилларида ислоҳотлар тақдирига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Гап бошланғич ташкилотлар фаоллигини ошириш масаласида кетганда бир таклиф айт­моқчиман. Бошланғич партия ташкилотларини ташаббускорликка ундаш билан чекланмай, уларни қўллаб-қувватлаш, фаоллик кўрсатишдан манфаатдорлигини ошириш керак.Шунда қуйи бўғин ўз-ўзидан кучаяди.

Семинарда яна кўплаб фикрлар билдирилди, таклифлар айтилди. Таъкидландики, бошланғич ташкилотларни фаоллаштириш, уларнинг масъулиятини ошириш учун ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги долзарб масалалар бўйича тадбирларни кўпроқ қуйи бўғинда ўтказиш лозим бўлади. Ҳаёт синовидан ўтган бу тажрибани барча бошланғич ташкилотларда кенг оммалаштириш керак, деб ўйлайман.

Лазиза ШЕРОВА



DB query error.
Please try later.