08.04.2014

Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2013 йил бюджети ижроси ва 2014 йил бюджети асосий кўрсаткичлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Халқ демократик партиясига Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасига асосан 2013 йилда давлат бюджетидан 4 986 213,0 минг сўм миқдорида маблағ ажратилди.

2013 йилда партиянинг бюджетдан ташқари тушумлари, жами 4 243 435,0 минг сўмни ташкил этди. Шундан, аъзолик бадаллари — 2 952 704,6 минг сўм, тадбиркорлик фаолияти даромадлари — 1 270 318,4 минг сўм, ҳомийлик тушумлари — 4 750,0 минг сўм, бошқа тушумлар — 15 662,0 минг сўм.

Партиянинг 2013 йил 27 март куни бўлиб ўтган нав­батдаги VII пленумида бюджет ва бюджетдан таш­қари маблағлар бўйича даромад ва харажатлар сметаси тасдиқланган.

Партиянинг 2013 йилдаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сарф-харажатлари жами 9 136 277,1 минг сўмни ташкил этди.

Шу жумладан,

ижро этувчи аппаратнинг жорий харажатлари —
7 657 415,7 минг сўм;

пленумлар, давра суҳбатлари ва йиғилишлар ўтказиш, партия фаолларини ўқитиш, семинарлар, тренинг­лар ташкил этиш харажатлари — 145 636,0 минг сўм;

партия мол-мулкини сақлаш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал ва эксплуатация харажатлари — 480 257,0 минг сўм;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш харажатлари — 114 900,0 минг сўм;

бошқа турли харажатлар — 738 068,4 минг сўм.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясига 2014 йил учун давлат бюджетидан 6 307 259,0 минг сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, 2014 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамларига 3 141 986,2 минг сўм аъзолик бадаллари, 1 597 187,8 минг сўм тадбиркорлик фаолиятидан тушумлар, 7 855,0 минг сўм бошқа тушумлар, жами 4 747 029,0 минг сўм маблағ келиб тушиши кўзда тутилмоқда.

2014 йилга ажратилган давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағларнинг сарф этилиши ­қу­йидагича режалаштирилди:

ижро этувчи аппарат ходимлари учун жорий харажатлар — 8 543 645,3 минг сўм;

пленумлар, давра суҳбатлари ва йиғилишлар, партия фаолларини ўқитиш, семинарлар, тренинглар ташкил этиш харажатлари — 188 476,5 минг сўм;

кўргазмали тарғибот материалларини нашр этиш ва тарқатиш харажатлари — 81 333,0 минг сўм;

партия мол-мулкини сақлаш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал ва эксплуатация харажатлари — 449 858,1 минг сўм;

бошқа турли харажатлар — 1 639 986,9 минг сўм.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромад ва харажатлари сметаси 2014 йил 26 март куни партия Марказий Кенгашининг навбатдаги IX пленумида тасдиқланди.



DB query error.
Please try later.