Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
03.04.2014

КУН ТАРТИБИДА — ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ЭТИШ МАСАЛАСИ

Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири саналади.

Адлия вазирлиги томонидан «Давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши масалалари» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар муҳокама этилди.

Аввало, таъкидлаш лозимки, вазирлик тизимида Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг ташкил этилиши давлат бош­қаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари ўртасида ўзаро тийиб туриш ҳамда манфаатлар мувозанати принципини амалда янада самарали таъминлашга хизмат қилмоқда.

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятида тизимли амалиёт шаклланиб, асосий эътибор, аввало, қайси соҳада қонунчилик нормаларини нотўғри, турлича талқин қилиш ва қўллаш каби ҳолатлар учраётган бўлса, уларни бартараф этиш ҳамда олдини олишга қаратилаяпти.

Тадбирда Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бў­лимлари томонидан 2012-2013 йилларда ўтказилган ўрганиш натижалари тўғ­рисида маълумот берилди. Ўтган йилларда 24 та давлат органлари тизимида қонунчиликка риоя этилиши ўрганилиб, қонун бузилиши ҳолатлари, муаммо ва камчиликлар аниқланган. Натижаси бўйича 5 қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинган идоравий ҳужжатлар, 1517 ноқонуний қарорлар бекор қилиниб, 1328 нафар мансабдор шахс интизомий, 249 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. 46 нафар мансабдор шахс лавозимидан озод этилган, 6  ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Қонун бузилиши ҳолатларининг келгусида такрорланишининг олдини олиш мақсадида идоравий ва идоралараро чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган. Шунингдек, айрим давлат идораларининг қонун ҳужжатлари ижросини ташкил этиш ва таъминлаш фаолияти ўрганилиб, юридик хизматнинг роли ҳамда масъулиятини тубдан ошириш мақсадида «Юридик хизмат фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирда такомилига етказилмоқда. Лойиҳада қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда юридик хизмат амалга ошириши лозим бўлган вазифа ва функция­лар, уларнинг механизмлари, ходимларга бўлган малака талаблари батафсил ёритилган.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози»мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: